Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳалол ва ҳаром Бир аъробий Қозий Иёс ибн Муовияга деди: - | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​Ҳалол ва ҳаром

Бир аъробий Қозий Иёс ибн Муовияга де
ди:

- Хурмо есам, мени дарралайсизми?
- Йўқ, - деди Иёс.
- Сув ичсам-чи, дарралайсизми?
- Йўқ.
- Шароб ҳам шу иккисидан тайёрланади-ку! Қанақасига у ҳаром бўлиб қолади ва нима учун уни ичганлар дарраланиши кера
к?!

Иёс деди:
- Тупроқ билан бошингга урсам оғрийди
ми?
- Йўқ, - деди аъробий.
- Бошингга бир челак сув қуйиб юборсам-чи, бошинг ёриладими?
- Йўқ.

- Энди сув билан тупроқни аралаштириб, ундан ғишт ясаб, ғишт билан бошингга урсам нима бўлади?
- Бошим ёрилади.
- Ҳа, яша! Шароб ҳам шунд
ай.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig