Get Mystery Box with random crypto!

​​ Сут она (Бўлган воқеа) Мен илк фарзандим ўғлимни қийналиб | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​ Сут она (Бўлган воқеа)

Мен илк фарзандим ўғлимни қийналиб дунёга келтирдим. Уни жонлантириш бўлимига ётқиздилар. Хонада саккиз аёл ётар эдик. Ҳамширалар чақалоқларни бағир-буғур қилиб хонага олиб кириб оналарига беришганда, ҳавасим келар эди. Битта мен бағримга босолмас эдим. Йўлакда бир рус қиз ётар эди. Хоналарда жой бўлмагани учун уни йўлакка жойлаштиришган экан. Боламни кўргани хонадан чиқганимда у қизни кўп кузатар эдим. Ҳеч вақоси йўқ, на ейдиган, на ичадиган бир хароба аҳволда кўрар эдим. Кўпинча ўзимдан ортганини ўша қизга олиб чиқиб илинар эдим. Бир куни чақалоқларни ўз оналарига бериб, чиқиб кетишди. Юрагим сиқилиб ташқарига чиқдим. Чақалоқлар хонасидан бир боланинг бақириб, чириллаб йиғлаётган овози эшитилди. У овозни доим эшитардиму лекин нимагадир ўша куни унинг овози алоҳида эътиборимни тортди. Хонага мўраладим. Ҳеч ким йўқ. Секин кирдим. Бола жим бўлиб қолди. Ёнига бордим. Оқ-сариқдан келган тўлагина бола эди. Қўлимга олдиму бағримга босдим. У овуниб қолди. Секин жойига ётқизиб чиқиб кетдим. Хонада орқамни ўгириб ётиб, юм-юм йиғлардим. Бир куни ҳамшира кириб, бир бола борлигини, аммо ҳеч кимга айтмаслик шарти билан сут беришим мумкинлигини айтиб қолди. Кимни боласи эканлигига қизиққанимда эса, ўша йўлакда ётадиган рус қизнинг боласи эканлигини билдим. Олдига чиқиб вазиятни тушунтирдим. У пинагини бузмади. Бемалол қарашим мумкинлигини айтиб, саволларимга жавоб берди. Бир ўзбек эркак билан зино қилган ва бўйида бўлиб қолгани, ота боласидан воз кечгани, қизнинг онаси эса, туғиб ташлаб келишини айтгани, бола билан уйга киргизмаслигини, сут бермаслигини, сут берса меҳри тушиб қолишини айтиб, тушунтириб берди. Шундан келиб чиқиб, қиз ҳам боласини бирор бир марта қўлига олмаган экан. Оиламдан изн олиб, болани болалар уйига кетгунига қадар сут беришга қарор қилдим. Тўйиб бағримда ухлаб қолар, хонага киришим билан жим бўлиб қолар эди. Кўтариб чиқиб онасига неча бор кўрсатдим. Балким олиб кетар деган умидда. Йўқ, парво ҳам қилмади. Кўп вақт ўтмасдан болани олиб кетишганини билдим. Ўзимни ўғлим тузалиб, шифохонадан чиқиб кетдик. Лекин ўша болада ҳаёлим қолган эди. Уни суриштириб, кўп қидирдим. Кўп жойларга бордим. Афсус топа олмадим.
Иккинчимни дунёга келтирдим. Уч ёшга тўлганида касал бўлиб қолди. М. Горькийдаги 14- касалхонага ётдик. У ерда бир аёл билан танишдим. Етимхонадаги касал чақалоқларни даволатишга ётишган экан. Исми Маҳфуза эди! У аёл билан кўп гаплашдим. Ўша болани сўрадим. Танишини, роса ақлли бола бўлганини ва қаерда эканлигини айтди. Қизим тузалиб, уйга келганимиздан сўнг, ўша аёл айтган жойга бордим. Юнус - Обод, Спорт дўконини орқасида жойлашган етимхона. Мудира аёлга учрашдим. Жуда очиқ юзли, муомаласи чиройли аёл эди. Ўша болани сўрадим. Исми Темур, 4-октябрда туғилган. Айтишим билан таниди. У аёл ҳам болани ақлли, одобли бўлганини айтди. Хурсанд бўлдим. Аммо...бир кун олдин болани бир эркак олиб кетганини, асраб олганини айтди. Ўша етимхонага ёрдам бериб юрадиган бир инсон экан. Темур исмини Абдуллоҳ деб ўзгартиришибди. Мудира хоҳласам манзилни беришини айтди. Журъат қила олмадим. Раҳмат айтиб, чиқиб кетдим. Ҳозир у 20 ёшга кирди. Унга оқ сут берган онаси бўламан!!! Исломга хизмат қиладиган ўғил бўлсин! Уни кўришни хоҳлайман. Аммо қаерда эканини билмайман!
Зулфия Махмуд

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig