Get Mystery Box with random crypto!

​​Ёнидан зипиллаб Саломатхон ўтиб кетди, салом-аликсиз! -Иҳм.. | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​Ёнидан зипиллаб Саломатхон ўтиб кетди, салом-аликсиз!
-Иҳм... Иҳм...
Нима жин урдийкин, энди бунисини?
-Ҳов нимага қаққайиб турибсиз яна Ҳошимака? Бошлиғининг овози яна кутилмаганда орқадан эшитилди. Ўгирилиши билан ҳозиргина роса танбеҳга кўмган главврачнинг совуқ нигоҳларига кўзи тушди.
Бу сафар бошлиғи бурун қаншарига тушиб қолган кўзойнагини жаҳл билан тепага суриб, Ҳошимжонни ёнигача келди:
-Манга қаранг, уятмасми Ҳошимака?
Ҳозир нима дедим?
Ҳеч нарсани реагировать қилолмаяпсизку, ман нима учун ёнингизда турибман Ҳошимака тушуняпсизми?
Неччи йил бўлди ишлаётганингизга, кечаги ҳодим или ўн етти ёш қизларга эргашадиган йигитча эмассиз-ку, тўғрими, нима қилишингиз керак ҳозир биласизми??? -деди жиғибийрон бўлиб.
Ҳошимжон шундагина тушунди-ки: темир панжарани ёпмабди, турникетнинг ёнидаги аёлларни ўтказиб юбориши ҳам керак, шошма... кўча эшик ёнидаги арча тагида Саломатхон ким биландир турибдими? Боя эътибор қилмабдия, ким ўзи У?
Саломатхон кулиб ортига ўгирилди, шарпа эса қайтадан арча ортига ўтди. Аёл боягидек Ҳошимжонга бепарво қумри юриш қилиб ёнидан ўтиб, ошхона томонга қараб кетди.
Ҳошимжон бу ўзгаришларга тушунмай боши қотди. Тавба, бир кунда ҳаммаси бошқача бўлиб қолса-я...
Кирди чиқди саёзлашган-да, ошхона томонга бош суқди. Саломатхон яна аввалгидек очилишиб гаплашди, овқат қуйиб Ҳошимжонга тутгандек бўлди. Жуда яхши билади Ҳошимжон авваллари ҳам овқатни ичмасди, шунақа бўлса ҳам манзират қилгандек бўлди:
-Олинг, ўзим ҳам ичиб олдим, маза бўлган Ҳошимжонака!
-Йўғей, қорин яхши, оч бўлсам ичаверардим...
-Алдаяпсиз, бирон марта ичмагансиз, баҳона қилганиз қилган, хотиниз мандан ширин қилса керак-да а? Ростини айтинг!
-Э унақа ўйламанг... Саломатхон!
Ҳошимжон ичида бўлса-да тан олди, рости Мавлудани қўли ширин... Гўшт солмаган овқатлари ҳам мазали чиқади...
- Ҳаммага ўзини жуфти ҳалоли бўсин эканда- а, барибир хотинизда, тўғрими?... Ўшанга манам...
-Сизам?...
-Сизга айтмагандим, мавриди эндикан-да, маниям эрим кеча Россидан қайтиб келдилар...
-Эриз? Эриз йўқ... ажрашган эдиз-ку?!
Ажрашганимам, ўлгани, қолганиям аниқмасиди, беш йил дом даррексиз кетди-ю куйдириб, яхшиям сиз бор экансиз...
Саломат кўзларига дарров жиққа ёш олди, пишиллаб бурнини рўмолчасига артган бўлди... Кейин Ҳошимжонга нафас урилар даражада яқин келиб шивирлади:
- Кетади яна бу иплос, тағин ўзизга қоламан, Ҳошимжонака...жувонмарг бўгур ўғлим ўзим тенги бўлганда яна келиб эга чиқмаса...Кечадан бериси ўғлимни авраш билан оввора, ҳали велосепед оламиз диган, ҳали пул берган...Пули бор шекилли-да, битта кетиш билетига яраша қолгунча сочади, кейин яна дўппи тор келганда "кетаман"га тушади, ўйламайди сволоч ман ҳам аёлман-ку, манга ҳам эътибор керак, эр керак... Тўғрими? Ўзиз айтинг шу адолатданми а?
Ҳошимжон бир пақир лойдек бўлиб қолди.
Саломатхон эса ҳали қарғанар, ҳали ишва қилар, ҳали бахтсизлигига ишонтиришга зўр бериб йиғи-сиғи қиларди...

Тамом.
Муаллифдан: ушбу хикоянинг персонажлари хаётий бўлиб, воқеа ўн йилларча олдин бир яқин опахонимизнинг хаётларида содир бўлган ҳодисалардир. Бир оз бадиий ишлов беришга харакат қилдим. Қаҳрамонлар ҳозир ҳам биргаликда яшаб келмоқдалар, Ҳошимжон ўша воқеалардан кўп ўтмай автохалокат натижасида узоқ пайт тўшакка михланиб қолдилар. Опамиз жуфтини оқ ювиб оқ тараб яна оёққа қўйдилар. Ҳозирда ҳам қуда-андали куёв-келинли набиралар қуршовида омонликда яшаб келмоқдалар.
Абдуҳолиқ ота жуда узоқ яшадилар оҳирги пайтгача Аллоҳ таоло ибодатларига шароит берди бир ҳафтача оғриган бўлиб, юзга юзлашай деганда оламдан ўтдилар раҳматли. Мавлуда опа ўғиллари билан отани чиройли қарадилар. Бир куни ўзим савол бердим:
-Қайнотангиз юзга кирдиларми, ошдиларми умрлари узоқ бўлсин илоҳим?!
Ўшанда Мавлудаопа айтгандилар: -Дуода гап кўп экан-да Азизахон!
Биргина аёлнинг сабри жуда кўп ришталарни узилиб, сочилиб кетишдан асраб тура олишига, ушбу хикоя мисол бўла олади деб ўйлайман.
Ҳурмат билан Ummu Zaynab Ummu
(Азизахон) 14.09.2019й.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig