Get Mystery Box with random crypto!

Solihun.uz

Telegram kanalining logotibi solihun_uz — Solihun.uz S
Telegram kanalining logotibi solihun_uz — Solihun.uz
Kanal manzili: @solihun_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 192
Kanalning ta’rifi

Solihun.uz | Расмий канал.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Андижон вилояти Андижон шаҳар "Оқ гӯр" жомеъ масжиди расмий диний-маърифий канали.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-24 07:55:25
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Агар одамлар мункарни кўриб туриб, уни ўзгартирмасалар, Аллоҳ таоло уларга оммавий азоб тушириши мумкин”.

Имом Аҳмад ривояти.

@solihun_uz
102 views04:55
Ochish/sharhlash
2022-08-23 16:30:59
ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Аллоҳ таоло шундай дейди: Мен бандамнинг мен ҳақимда ўйлаганидекман. Мен бандам мени эслаган вақтда у биланман. Агар бандам мени ўз холича эсласа, мен ҳам уни ўз холимча эслайман. Агар бандам мени жамоат ичида эсласа, мен уни улардан яхшироқ жамоат ичида эслайман. Агар бандам менга бир қарич яқинлашса, мен бандамга бир қулоч яқинлашаман. Агар бандам менга бир қулоч яқинлашса, мен бандамга бир газ яқинлашаман. Агар бандам мен томонга юриб келса, мен бандам томонга югуриб бораман.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

@solihun_uz
108 viewsedited  13:30
Ochish/sharhlash
2022-08-22 16:28:57
Андижон шахар «Оқ гӯр» жомеъ масжиди намоз вақтлари
Сана: 23.08.2022

@solihun_uz
203 viewsedited  13:28
Ochish/sharhlash
2022-08-20 19:46:33
Президентимизнинг Саудия Арабистонига ташрифи ва Умра ибодатидаги энг унутилмас лаҳзалар


@solihun_uz
155 views16:46
Ochish/sharhlash
2022-08-20 16:41:36
Бугун соат 19:35 да «Milliy» телеканалида Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи ва умра зиёратига бағишланган ҳужжатли филм намойиш этилади.

@solihun_uz
136 views13:41
Ochish/sharhlash
2022-08-19 06:42:52
#Тарихий_Кадрлар

Шавкат Мирзиёев йиғлаб Умра амалларини бажарди

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида бўлиб, Умра амалларини бажарди.

@solihun_uz
145 views03:42
Ochish/sharhlash
2022-08-19 04:36:31
ТАШРИФ

• Куни кеча 18.07.2022 Пайшанба куни Андижон вилояти бош имом хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Сулаймонов Андижон шаҳридаги «Оқ гӯр» жомеъ масжидида Хуфтон намозига ташриф буюрдилар. Илмий суҳбат ва дуойи хайрлар қилиб бердилар!

@Solihun_uz
128 views01:36
Ochish/sharhlash
2022-08-19 03:19:09
Шавкат Мирзиёев Муқаддас Каъбатуллоҳни тавоф қилди.

Унгача Президентимиз Каъбатуллоҳ ичига кириб, тўртала томонга қараб 2 ракатдан намоз ўқидилар, Ватанимиз, халқимиз фаровонлигини сўраб, йиғлаб дуо қилдилар. Каъбатуллоҳ деворларини артиб, тозаладилар.

@solihun_uz
95 views00:19
Ochish/sharhlash
2022-07-09 09:58:47 ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ

Масала: Кўпчилик кишилар қурбонлик қилганларидан кейин ошган гўштини сотиб юборадилар. Бундай қилиш жоиз эмас. Қурбонлик гўштини сотиб юборган бўлсалар, фақир мискинларга уни пулини садақа қилишлари вожиб бўлади.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини сўйилган қурбонлик гўштидан бериш жоиз эмас.

Масала: Баъзи бир кишилар гўшти арзон тушар экан деб, қурбонлик қилувчиларга шерик бўлиб оладилар. Агар шерикларидан бирортасини нияти гўштни арзонга тушиши бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳаққини гўшт, тери ёки калла-поча билан адо қилиш жоиз эмас. Агар шундай қилган бўлса, уларни қийматича садақа қилиш вожиб бўлади. Лекин, қассобнинг ҳаққини алоҳида адо қилиб, қўшимча уларни унга бериб юборса зарари йўқ. Лекин, эвазига хизмат ҳақини камайтирмаслиги лозим.

Масала: Қассоблик касби дуруст бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Саҳобаларнинг баъзилари қассоблик касби билан шуғилланганлар.


@solihun_uz
43 views06:58
Ochish/sharhlash
2022-07-08 06:13:49 Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Арафа кунидан кўра Аллоҳ унда бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқ».
(Муслим ривояти)

@solihun_uz
77 views03:13
Ochish/sharhlash