Get Mystery Box with random crypto!

Бекатда икки биродар суҳбатлашиб турар эди. Уларнинг қизғин су | СОЛИХА АЁЛ🧕🧕🧕

Бекатда икки биродар суҳбатлашиб турар эди. Уларнинг қизғин суҳабтини ажиб бир ҳолат бўлиб, суҳбат бошқа тарафга бўлиниб кетди. Бекатдаги икки эркакнинг ёнидан бурқа (кўздан ташқари танани ёпиб турвучи, муслималар либоси) кийган бир аёл ўтиб уларнинг қизғин суҳбатини кескин буриб юборишига сабаб бўлади. Улардан бири айтади:

-Биродар, қаранг, аёлларимизнинг ибо ҳаёси,  тақвоси кун саин ошмоқда!

Иккинчиси жавобан деди:
-Мен сизни билмадимкуя, лекин бу аёлда сиз айтган сифатларни кўрмадим,  бу аёл фоҳиша экан.

-Ия, бу қанақаси? Нима деганингиз, фоҳиша?

-Бу айбловингиз учун тўртта гувоҳингиз бўлиши, қолаверса кўрмасдан, билмасдан бундай айблов қўйишингиз пасткашни иши эмасми?

-Аввалам бор узркуя, бироқ сўзимни моҳиятини, негизини сизга тушунтирмасдан юзаки ҳолатда гапириб юбордим!
Ҳа албатта, сиз айтгандай гувоҳ келтиришим ва қолаверса айнан ўшаи шини кўриш керак бўлар эди. Бироқ мен сизга ҳозир қисқа ва лонда қилиб ҳам гувоҳни, ҳам далилни келтириб ўтаман...

Чунончи, бу аёл сиз айтганингиздек "ибо ҳая" ва қолаверса "тақво" соҳибаси бўлишга ҳаракат қилгандир, бироқ унинг биргина хатога йўл қўйгани унинг барча ҳатти ҳаракатларини ҳавога учириб юборгандир.

-Ия, қандай?

-У аёл, сиз айтганингиздек муслималарга ҳос бўлган ҳолда либосланган! Аммо, либослар одобига зид келадиган хатоликка йўл қўйиб, у ўзига хушбўйлик суртиб олибди. Бу айнан мен юқорида келтириб ўтганимдек фоҳишалигига далолат қилади.

Аҳир билмайсизми, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Агар аёл ўзига атир сепиб, бирор гуруҳнинг олдидан атир ҳидини сезишларини истаб ўтса, у мана шундайдир, шундайдир». Бир ривоятда: «У зинокор!» дейилган (Абу Довуд, Термизий, Насоий).

Энди юқорида тўрт нафар гувоҳ келтиришимга келса улардан бири сиз ҳам гувоҳсиз, чунки уни ҳушбойлигини ҳис этдингиз тўғрими?

-Ҳа албатта, ҳис этдим!

-Қани энди менга айтингчи биродари азиз, сиз айтгандек пастгаштликга йўл қўйимманми?

-Йўқ асло, мен сизни тушунмай, тушунмаганим сабаб шундай сўзларни айтиб юбордим, деди афсусланган ҳолда.

Ҳа азизлар, ушбу ҳолатни жуда кўп "муслималар" билсаларда ўзларига оро бериб, зебу зинатланиб ҳушбўйланган ҳолда кўчаларда таррала бедор қилиб юрадилар. Албатта ушбу барнома ҳақиқатдан ҳам тақво соҳибалари бундан мустаснодир...

@soliha_ayollarga