Get Mystery Box with random crypto!

Solatan Nariya

Telegram kanalining logotibi solatan_nariya_noriya — Solatan Nariya S
Telegram kanalining logotibi solatan_nariya_noriya — Solatan Nariya
Kanal manzili: @solatan_nariya_noriya
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.43K
Kanalning ta’rifi

@osha_aken

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-01-08 11:00:01 “Солатун-нория” матни қуйидагичадир:

اَللّٰهُمَّ صَلِّ صَلَاةً كَامِلَةً وَسَلِّمْ سَلَامًا تَامًّا عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِى تَنْحَلُّ بِهِ الْعُقَدُ، وَتَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ، وَتُقْضٰى بِهِ الْحَوَآئِجُ، وَتُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ، وَحُسْنُ الْخَوَاتِمِ، وَيُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيْمِ، وَعَلٰى اٰلِهِ وَ صَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَنَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُوْمٍ لَّكَ

Транскрипцияси: “Аллаҳумма солли солатан каамилатан, ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқад, ва танфарижу биҳил кураб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-рағооиб ва ҳуснул-ҳаватим. Ва юстасқол ғамам би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би-аъдади кулли маълуммил-лак”.

Валлоҳу аълам.
@solatan_nariya_noriya
539 views08:00
Ochish/sharhlash
2023-01-06 20:06:04 Solatan Nariya duosi (Audio)

Ayol kishi ijrosida.
@solatan_nariya_noriya
670 views17:06
Ochish/sharhlash
2022-10-31 17:01:36
#Savol
Savol-javob: Solatun-noriya haqida
Muslim_uz

@solatan_nariya_noriya
5.1K views14:01
Ochish/sharhlash
2022-09-21 17:30:44 #Savol
Савол: - Ассалому алайкум! Солатул мунжия ва солатан нария бидъатми? Бир хил каналларда бидъат дегандай бўлишади. Бу ҳадисда келган дуоми? Ёки бу яхши бидъат ҳисобланадими?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Хоҳласангиз ўқинг хоҳламасангиз ўқиманг. Ўқиганларни маломат қилманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@solatan_nariya_noriya
6.2K views14:30
Ochish/sharhlash
2022-09-05 23:50:28 СОЛАТИ НОРИЯ
#foydali

Тасаввуф аҳли орасида кўп ўқиладиган саловат турларидан бири “солати нория”дир (оловли саловат). Унинг бундай номланишига сабаб шуки, улар бирор балони даф қилиш учун ёки бирор тилагини ҳосил бўлиши учун йиғилиб жамоавий тарзда 4444 марта шу саловатни ўқиса ҳожатлари оловдек тез ҳосил бўлар экан. Тасаввуф аҳли бу саловатни “хазиналар калити”, “солати тафрижия” (ғам-ташвишни аритувчи саловат) деб ҳам аташади. Солати нориянинг сийғаси будир:

اللهم صل صلاة كاملة وسلم سلاما تاما على سيدنا محمد الذي تنحل به العقد وتنفرج به الكرب وتقضى به الحوائج وتنال به الرغائب وحسن الخواتم ويستسقى الغمام بوجهه الكريم وعلى آله وصحبه وسلم فى كل لمحة ونفس بعدد كل معلوم لك

Таржимаси:

Эй Аллоҳ, саййидимиз Муҳаммадга комил саловат ва тугал салом йўллагин. Ул Муҳаммад шундай зотки, У туфайли тугунлар ечилар, мушкуллар бартараф бўлар, ҳожатлар раво бўлар, У сабабли истакларга, гўзал хотималарга етишилар, Ул зотнинг карамли юзи сабаб булутлардан ёмғир ёғилиши сўралар. Ва Ул зотнинг оиласига, саҳобаларига ҳам ҳар лаҳза ва ҳар нафас сенга маълум бўлган нарслар адади миқдорича комил саловат ва тугал саломлар йўллагин.

Имом Қуртубий бу саловат ҳақида айтади: Кимки шу саловатни ҳар куни 41 марта, ёки 100 марта ўқиб юришни ўзига одат қилса, Аллоҳ унинг ғам-ташвишларини аритади, зиён-захматини даф қилади, ризқини кенг қилиб, унга яхшилик эшикларини очади. Бало офатлардан, очлик ва қашшоқликдан омонда бўлади. Аллоҳдан нима яхши нарса сўраса албатта истагига етишади. Бу имтиёзларнинг бари давомий ўқиб юриш билан ҳосил бўлади.

Шайҳ Муҳаммад Тунисий айтади: кимки ҳар куни шу саловатни 21 марта ўқишга одат қилса Аллоҳ унинг ризқини кенг қилиб қўяди.

Имом Қуртубий айтади: кимки бирор муҳим ишни амалга оширмоқчи бўлса, ёки бирор балони даф қилиш ниятида бўлса мана шу саловатни 4444 марта ўқиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўртага қўйиб дуо қилсин. Шундай қилса, Аллоҳ унинг муродини ҳосил қилади ва мақсадига етказади. Аллома ибн Ҳажар Асқалоний айни саловатнинг хусусиятлари орасида шуларни ҳам қатор санаб ўтган. Валлоҳу аълам бис-савоб.

Файзуллаев ФУРҚАТ
Сирдарё вилоят Сардоба туман «Янги қишлоқ» ж/м

@solatan_nariya_noriya
8.8K viewsedited  20:50
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:23:00
Alloh taolo Islomda Qur'oni Karim orqali bandalarining hayotini nizomga, tartibga solib qo‘ygan. Buning yo‘l-yo‘rig‘ini ko‘rsatish uchun muallim qilib Payg‘ambar alayhissalomni yuborgan. Islomda oila ibodat darajasiga ko‘tarilgan.
Orqamizdan yaxshi tarbiyali farzand qoldiraylikki, ortimizdan faqat savob borsin, yomonlik bormasin.

Eslating, eslatish mo'minlarga manfaat berur!
Ajr islom
@solatan_nariya_noriya
6.8K views14:23
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:26:30
Solatun Noriya va Solatun Tunajinna haqida

Sardor domla
#masala

@solatan_nariya_noriya
8.0K views03:26
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:26:20 Solatan Nariya pinned «“СОЛАТУН-НОРИЯ” ҳақида маълумот берсангиз... Ҳақиқатда ҳам ишларнинг юришишида унинг ижобий таъсири борми? Араб тилида “нор” – “олов”, “аланга” деган маъноларни англатади. Шундан “солатун-нория” – “оловга оид салавот”, деган маънони ифодалайди. Ушбу саловотни…»
03:26
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:10:01 “СОЛАТУН-НОРИЯ” ҳақида маълумот берсангиз... Ҳақиқатда ҳам ишларнинг юришишида унинг ижобий таъсири борми?

Араб тилида “нор” – “олов”, “аланга” деган маъноларни англатади. Шундан “солатун-нория” – “оловга оид салавот”, деган маънони ифодалайди. Ушбу саловотни бундай номланишининг сабабини баъзи илм аҳллари: “Солатун-нория кўп ўқилиши фитна оловларини ўчириши” билан изоҳлайдилар.

Умумий маънода Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш дуоларнинг ижобат бўлиши, мушкулларнинг кушойиш этилишига сабаб экани борасида кўплаб саҳиҳ ривоятлар бор. Жумладан:

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رضي الله عنه قَالَ : ” إِنَّ الدُّعَاءَ مَوْقُوفٌ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ ، لا يَصْعَدُ مِنْهُ شَيْءٌ حَتَّى تُصَلِّيَ عَلَى نَبِيِّكَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ” (رواه الترمذي ، قال ابن كثير : إسناده جيد)

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: “Набиййинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот айтмас экансан қилган дуойинг ер ва осмонда тўхтаб туради, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деганлар (Имом Термизий ривоят қилган. Ибн Касир: “Бу ривоятнинг исноди яхши”, деган).

Машҳур муҳаддис олим Зайниддин Ироқий: “Ушбу ривоят гарчи Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлсада одатда бу каби хабарлар кишининг фикридан келиб чиқиб айтилмаслиги жиҳатидан марфуъ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари ҳукмидадир”, деган.

Ҳиббон ибн Мунқиз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳидисда шундай дейилади: “Бир киши “Эй Аллоҳнинг Расули, дуойимни учдан бирини сизга саловот айтиш учун ажратайинми?”, деди. У зот: “Агар хоҳласанг, майли”, дедилар.
– “Учдан иккисини ажратсамчи?”, деди.
– “Майли”, дедилар.
– “Ҳаммасини ажратсамчи?”, деди.
– “Унда дунё ва охиратингдаги ғам-ташвишингга Аллоҳ кифоя қилади”, дедилар. (Имом Табароний “ал-Муъжам ал-кабир” да ривоят қилган).

“Солатун-нория” ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтиладиган салавотлардан биридир. Лекин у бирор-бир саҳиҳ ёки заиф ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом ёки саҳобалардан ривоят қилинган эмас. У машҳур тариқат пешвоси Шайх Аҳмад Рифоий қуддиса сирруҳудан нақл қилинган бўлиб, у зотнинг тавсиялари асосида баъзи ихлосмандлар томонидан ҳозирга қадар ўқиб келинади. Айниқса, уни 4444 марта ўқилиши натижасида Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳожатларнинг бароридан келиши, дуолар ижобат бўлиши тажрибадан ўтганлиги кўпчилик томонидан эътироф этилган.
“Солатун-нория” матни қуйидагичадир:
مُحَمَّدٍ الَّذِى تَنْحَلُّ بِهِ الْعُقَدُ، وَتَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ، وَتُقْضٰى بِهِ الْحَوَآئِجُ، وَتُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ، وَحُسْنُ الْخَوَاتِمِ، وَيُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيْمِ، وَعَلٰى اٰلِهِ وَ صَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَنَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُوْمٍ لَّكَ

Транскрипцияси: “Аллаҳумма солли солатан каамилатан, ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқад, ва танфарижу биҳил кураб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-рағооиб ва ҳуснул-ҳаватим. Ва юстасқол ғамам би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би-аъдади кулли маълуммил-лак”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@solatan_nariya_noriya
11.2K viewsedited  01:10
Ochish/sharhlash
2022-08-26 02:01:28 Channel photo updated
23:01
Ochish/sharhlash