Get Mystery Box with random crypto!

​​​ БРОККОЛИ - СУПЕР ОЗУҚА Брокколи жуда ҳам фойдали бўлга | СОҒЛОМ ТАОМ

​​​ БРОККОЛИ - СУПЕР
ОЗУҚА

Брокколи жуда ҳам фойдали бўлган супер озуқа ҳисобланади. Брокколи витамин, антиоксидант ва минералларга жуда бой. Оқсилга ҳам бой. Бир нечта тадқиқотлар натижаларига кўра, брокколи истеъмоли баъзи саратон турларидан ҳимоя қила олар экан. Ундан ташқари, брокколи истеъмоли ошқозон ва ичаклар учун жуда фойдали, шу билан бирга ич қотишининг олдини олади, юрак ва мия саломатлигини таъминлайди. Ҳа, айтганча, брокколи кўп итсеъмол қилиш қаришни ҳам секинлаштирар экан.

Брокколининг фойдали ҳусусиятлари:

- Минерал, витамин, антиоксидантларга бой
- Яллиғланишни камайтиради
- Саратондан ҳимоя қилиши мумкин
- Қондаги шакарни меъёрга келтиради
- Юрок учун жуда фойдали
- Ҳазм тизими учун фойдали
- Ич қотишининг олдини олади
- Мия саломатлигини таъминлайди
- Қаришни секинлаштиради
- Витамин С ҳисобига иммунитетни кўтаради
- Тиш ва оғиз саломатлиги учун фойдали
- Суяк ва бўғимларни мустаҳкамлайди
- Ҳомиладорликнинг соғлом кечишига ёрдам беради
- Терини гўзал қилади ва қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоя қилади.
Сиз хам рўйхатингизга ушбу маҳсулотни кўшганмисиз,сизга брокколи ёқадими?