Get Mystery Box with random crypto!

Соч учлари қирқиб турилса, тез ўсиши ростми? Соч ўсиши - бу | Соғлом ҳаёт

Соч учлари қирқиб турилса, тез ўсиши ростми?

Соч ўсиши - бу соч фолликуласининг ичида содир бўладиган сирли жараён.

Фолликулаларда сочларнинг тузилишини ташкил этувчи ҳужайралар мавжуд.

Соч кесиш юзаки ҳодиса бўлиб, фолликулаларга ёки уларнинг ишлаш тезлигига таъсир қилмайди. Шунинг учун ҳар куни сочингизни кессангиз ҳам, бу соч ўсишини тезлаштирмайди.

Мунтазам равишда сочларни қирқиб туриш соч учлари ёрилишини камайтиради, сочлар соғлом ва синишга камроқ мойил бўлади. Натижада, соч учлари текис ва узун кўриниш олади.

Узун сочлар соҳиби бўлиш учун сочларингизни кузатиб боринг, мунтазам равишда бўлинган учларини олиб ташланг, сочларни мустаҳкамловчи воситалардан фойдаланинг ва соғлом турмуш тарзини олиб боринг.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг