Get Mystery Box with random crypto!

Тана учун муҳим белгилар Яраларнинг секин битиши. Бу орган | Соғлом ҳаёт

Тана учун муҳим белгилар

Яраларнинг секин битиши.
Бу организмда рух етишмаслиги натижасида кузатилади.
Таомномага балиқ маҳсулотлари ва дуккаклиларни киритиш орқали уни осонгина бартараф этиш мумкин

Лаб ёрилиши
Оғиз бурчаклари ва лабларда ёриқлар пайдо бўлса, мушакларнинг кучсизлиги сезилади, сочлар тўкила бошлайди ва концентрация билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади - бу организмда Б2 витамини етишмаслигининг аниқ белгисидир.
Тухум, сут маҳсулотлари, ёнғоқ, помидор, шафтоли, нок, соя ва гулкарам мувозанатни тиклашга ёрдам беради.

Оғиздаги қуруқлик
Агар қуруқлик узоқ давом этса ва асабийлашсангиз, демак, организмингизга Б3 витамини керак.
Парранда гўшти, ёнғоқ, мол гўшти ва буғдойли маҳсулотлар истеъмолини кўпайтиришингиз керак.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг