Get Mystery Box with random crypto!

Бўйин остеохондрози қандай касаллик? Остеохондроз умуртқал | Соғлом ҳаёт

Бўйин остеохондрози қандай касаллик?

Остеохондроз умуртқалар, уларнинг тоғайсимон дисклари ва бойламларини дегенератив-дистрофик ўзгаришлари бўлиб, жойлашувига кўра бўйин, кўкрак ва бел-чаноқ турлари фарқланади.

Бўйин остеохондрози, асосан, 35 ёшдан ошган инсонларда кузатилади.

Агар остеохондроз сабабли умуртқа артерияси босилса, беморда бел ва бош мия ишемияси кузатилиши эҳтимоли бор.

Бўйин остеохондрози бор инсонда бош соҳасида кучли ва давомли оғриқ, бош айланиши, кўз хиралашиши, қўл  бармоқларида санчиқлар, стенокардияга ўхшаш, аммо бир неча соат давом этадиган юрак соҳасидаги оғриқлар, эшитиш қобилиятининг пасайиши, тилнинг карахт бўлиши, ҳолсизлик, ҳансираш, артериал қон босимининг ўйнаши каби белгилар кузатилиши мумкин. Мазкур симптомлар артериянинг шикастланганидан далолат беради.

Кўпгина ҳолларда остеохондрозни даволаш консерватив усуллар ёрдамида амалга оширилади. Шифокор томонидан дори-дармонлар, керакли машқлар турлари буюрилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг