Get Mystery Box with random crypto!

Рўзани бузмайдиган амаллар. Рўза тутганлиги эсидан чиқиб, | SOG'LOM HAYOT ️️



Рўзани бузмайдиган амаллар.

Рўза тутганлиги эсидан чиқиб, еб-ичиб қўйса; Аммо бу ҳолатда рўзадорлиги эсига тушиши биланоқ, дарҳол еб-ичишни тўхтатиши керак.
Кундуз куни рўзадор ухлаб, дам олиб уйқусида эҳтилом бўлиб қолса; Бу ҳолатда рўза очилмайди. Бу одам ғусул қилиб ибодатларини адо қилаверади;
Кўзга дори томизса ёки сурма қўйса;
Кўзига дори томизганда гарчи томоғида унинг мазаси билинса ҳам рўза очилмайди;
Қон олдирса;
Мисвок ишлатса;
Муболағасиз оғиз-бурунни чайса;
Рамазон ойида таҳорат пайтида оғиз чайилганда сув томоғда ғарғара қилинмайди, бурунга сув олинганда охиригача тортилмайди. Чунки бу ҳолатларда сув ичкарига ўтиб кетиб, рўзани очилишига сабаб бўлиши мумкин;
Ғусл қилса; Бунда устидан сув қуйиб яъни душ қабул қилиши мумкин.
Аммо рўзадор ваннани тўлдириб ичига тушиб ўтиришдан ёки бассейнга тушишдан сақланиши лозим.
Салқинлаш мақсадида ҳўл латтага ўраниб олса;
Ғийбат қилса ҳам рўза очилмайди, балки рўзанинг савобидан маҳрум бўлиб қолади;
Оғзини очишни ният қилса ҳам рўза очилмайди, балки тутган рўзасининг савоби мукаммал бўлмайди;
Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чанг ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди;
Аммо рўзадорлиги эсида туриб, хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
Тиш олдириб, қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўза очилмайди;
Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни кавласа ҳам рўза очилмайди;
Аммо бу ишларни қилмаган маъқул.
Балғам ёки мишиқнинг кириши ёки чиқиши билан ҳам рўза очилмайди;
Қасдан қайт қилмаса оғиз тўлдирадими ёки йўқми рўза очилмайди.
Агар қасддан, ўз
ихтиёри билан қай қилсаю, оғиз тўла бўлса рўза очилади, оғиз тўла бўлмаса очилмайди;
Тишлари орасида қолган нўхатдан кичик нарсани еса ҳам рўза очилмайди;
Аммо шундай бўлса-да, оғиздан ташқарига чиқариб, сўнгра яна оғзига солиб ютса, рўза очилади.
Оғиз сўлагини ютса рўза очилмайди;
Аммо ташқарига чиқариб ютса рўзаси очилади.
Жунуб ҳолда юриш билан ҳам рўза очилмайди;
Мушакка, тери остига укол қилиш билан ҳам рўза очилмайди.

Ушбу мақола ишончли ,,Ислом манбаларга'' таяниб тайёрланади!

@SoglomHayot