Get Mystery Box with random crypto!

"Sog’lom Farg’ona"

Telegram kanalining logotibi soglomfargona — "Sog’lom Farg’ona" S
Telegram kanalining logotibi soglomfargona — "Sog’lom Farg’ona"
Kanal manzili: @soglomfargona
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.30K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали
Facebook саҳифамиз: fb.com/fvssb
Веб-сайт: fssb.uz
Ҳудудингиздан сурат ва хабар йўлламоқчи бўлсангиз - @fargonashifokori_bot га юборинг.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-05 20:08:08
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамада

Фарғона шаҳридаги 1-сонли шифохонада “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Адолат социал демократик партиясининг вилоят Кенгаши раиси в.б. А.Умаров, шаҳар Кенгаши раиси Ш.Аҳмедова ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Б.Аҳмадалиев иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар бахтимиз қомусини такомиллаштириш жараёнидан кўзда тутилган мақсад, халқимизнинг хоҳиш-иродасини ифода этиш учун фуқароларнинг таклиф ва мусобатлари ўрганилаётгани, моддаларга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоб олишди. Тиббиёт муассасаси ходимлари томонидан билдирилган таклифлар қайд этиб олинди.

@soglomfargona
648 views17:08
Ochish/sharhlash
2022-07-05 19:34:42 Қувасойда оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди

“Полмон” МФЙ ҳудудида жойлашган собиқ ҚВП биноси 290 млн. сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига таъмирдан чиқарилди.

Батафсил: https://bit.ly/3bOle2r
575 views16:34
Ochish/sharhlash
2022-07-04 21:44:17 Энди олис йўл босиб, пойтахтга боришга ҳожат йўқ

Вилоят стоматология шифохонасида Тошкент давлат Стоматология институти кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори Адҳам Ҳасанов аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Батафсил: https://bit.ly/3OYxIn3
611 views18:44
Ochish/sharhlash
2022-07-04 16:22:53 Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

Ижтимоий тармоқларда “Силни аниқлаш учун балғам йиғиш идишлари етишмаяпти” мавзусида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Батафсил: https://bit.ly/3R7i0as
647 views13:22
Ochish/sharhlash
2022-07-04 13:48:04 ​​#Муносабат

Барчани ҳамжиҳат ва тотув бўлиб яшашга чорлаймиз!

Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган нохуш воқеалар барча фарғоналик тиббиёт ходимлари юрагини ларзага келтирди. Четда турган айрим ғаразли кучлар қорақалпоқ элини нотўғри йўлларга бошлашга уринганидан афсусландик. Лекин, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ташқи кучларнинг найрангига учмасдан, янада жипслаб, иноқ бўлиб, бир мушт бўлиб олдинга интилишга албатта ишонамиз. Чунки, бизнинг қонимиз, жонимиз бир. Биз бардам, ҳамжиҳат бўлсак, ўртамизга ҳеч ким низо сололмайди.

Қорақалпоғистон Республикасининг бундан 10-15 йилги қиёфасини кўрган, яхши эслайдиган инсонлар шуни таъкидлайдики, кейинги 3-4 йилда Қорақалпоғистон ҳудуди таниб бўлмас даражада ўзгарди. Янгидан-янги тиббиёт масканлари, уй-жойлари, ижтимоий объектлар қад ростлади.
Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва уни ривожлантириш эса давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Денгизнинг қуриган қисмида 1 млн 733 минг гектар ерда яшил майдонлар юзага келди. Бу инсон соғлиги йўлида қилинган жуда катта тарихий воқеа деб биламиз.

Барчамиз учун Ватан битта. Бизни ягона, улуғ бир мақсад бирлаштиради. У ҳам бўлса, инсон қадрини улуғлаш, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва соғлигидир. Қорақалпоғистондаги нохуш воқеаларни қоралаймиз. Барчани ҳамжиҳат ва тотув бўлиб яшашга чорлаймиз!

А.Тўхтақулов,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.
1.2K views10:48
Ochish/sharhlash
2022-07-01 23:16:36 Қўқон шаҳрида ташкил этилган туманлараро перинатал маркази фойдаланишга топширилди

Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли, бир вақтнинг ўзида 190 нафар туғруқ ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатадиган туманлараро перинатал маркази тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Очилиш тадбирида вилоят ҳокимлиги, шаҳар секторлари раҳбарлари, соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, шифокор ва ҳамширалар қатнашдилар.

Сўз олганлар соҳа ходимларини янги туғруқ комплекси билан қутлаб, марказнинг барпо этилиши ҳудудларда оналар ва чақалоқлар саломатлигини яхшилашга, она ва бола ўлимини олдини олишга хизмат қилишлигини, тиббиёт масканида туғилажак фарзандлар келажакда халқимизга, ватанимизга хизмат қиладиган, соғлом, баркамол, ватанпарвар йигит ва қизлар бўлишсин деб тилак билдирдилар.

Шундан сўнг фаоллар иштирокида рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар туғруқ комплексида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Қўқон шаҳар туманлараро перинатал маркази Қўқон шаҳри, Данғара, Бувайда, Бағдод ва Учкўприк туманларидан келган тиббий хизмат олишга муҳтож ҳомиладор, туғувчи аёллар ва чақалоқларга перинатал тиббий хизмат кўрсатади.

Туғруқ комплексини реконструкция қилиш учун 13 миллиард 885 миллион сўм маблағ сарфланди. Тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва ҳомийлар ҳисобидан 310 минг доллар кийматига тенг тиббий асбоб-ускуналар, аппаратуралар ва жиҳозлар олинди.

@soglomfargona
1.1K viewsedited  20:16
Ochish/sharhlash
2022-07-01 23:16:30
1.2K views20:16
Ochish/sharhlash
2022-07-01 16:14:43
#Давлат_дастури

Дастурга кўра, 2022 йил 1 июлгача:

2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда оширилади;

халқаро экспертлар иштирокида ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилади.

2022 йил 1 июлдан “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.

@soglomfargona
800 viewsedited  13:14
Ochish/sharhlash
2022-07-01 15:41:31 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Никоҳланувчи шахслар молекуляр-генетик тестдан ўтказилади

“Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–217-сон, 25.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ:

спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар давлат томонидан тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида патогенетик дорилар, тиббий ва ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация техник воситалари билан кафолатли таъминланади;

спинал мушак атрофияси касаллиги бўйича хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёллар Республика “Она ва бола скрининг” маркази ҳамда унинг ҳудудий марказларида, шунингдек, замонавий молекуляр-генетик Миллий референс лабораторияси ва унинг ҳудудий филиалларида бепул диагностикадан ўтказилади.

2022 йил 1 июлдан
спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга оилаларнинг Ягона миллий регистри юритилади ва оилаларнинг клиник ва молекуляр-генетик диагностикасидан келиб чиқиб шакллантириб борилади.

2023 йил 1 июлдан никоҳланувчи шахслар ўз ҳисобидан Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамда унинг ҳудудий марказларига ташриф буюриш орқали Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг лабораториясида молекуляр-генетик тестдан ўтказилади.

2022 йил 1 майдан
спинал мушак атрофияси касаллиги ташхиси тасдиқланган бемор болалар учун ҳудудлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида мультидисциплинар (невролог, педиатр, реаниматолог, пульмонолог, ортопед, хирург) текширув ва даволаш (оператив контрактуралар ва суяк деформацияларини тўғрилаш) жараёни ташкил этилади.

Қарор билан шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

@soglomfargona
758 viewsedited  12:41
Ochish/sharhlash
2022-07-01 13:29:41
#2022_йил_1_июлдан

Болалар ҳамда ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 3 600 та, 2023 йил 1 январдан яна қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилади.

@soglomfargona
1.2K viewsedited  10:29
Ochish/sharhlash