Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат “Фейсбук” ижтимоий тармоғида учкўприклик фуқ | "Sog’lom Farg’ona"

Расмий муносабат

“Фейсбук” ижтимоий тармоғида учкўприклик фуқаронинг мурожаати тарқалди.

Учкўприк туман Турвоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Маърифатхон Рахмонованинг 2022 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси орқали фарзандини ҳорижда даволатиш мақсадида ёрдам сўраб қилган мурожаати масъуллар томонидан ўрганилди ва қуйидагича маълум қилинади.

Фуқаронинг фарзанди туғма ногирон бўлиб, орқа мия чурраси касаллиги ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникада “Д” назоратига олинган ва уни 59-оилавий поликлиника шифокорлари доимий назорат қилиб келмоқда. М.Раҳмонова фарзандини Тошкент шаҳридаги Болалар миллий марказига олиб борган ва кўрик натижасига кўра, мазкур муассасадаги шифокорлар Россия давлатида жарроҳлик амалиёти ўтказилишлигини айтишган.

Қолаверса, бемор бола вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Фарғона вилояти филиали нейрохирургия бўлимида тиббий кўрикдан ўтказилган.

Россия давлатининг Санкт-Петербург шаҳридаги тиббиёт институти профессор шифокорлари билан суҳбатлар олиб борилиб, россиялик мутахассислар билан тиббий кўрик ташкил этилиши бўйича келишувга эрилишган. Бугунги кунда Санкт-Петербург шаҳрига бориш ҳаражатлари учун маблағ ажратиш юзасидан туман ҳокимлигига маълумот киритилган.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.