Get Mystery Box with random crypto!

Аллергик ринит қандай касаллик? Шифокор Фаррух Шерназаров: | SOG'LOM. UZ 🌱

Аллергик ринит қандай касаллик?

Шифокор Фаррух Шерназаров:

Аллергик ринит. Аллергик реакция натижасида келиб чиққан юқори нафас йўллари касалликлари. Мавсумий ҳамда ўткир ва сурункали турлари бор. Организмнинг ортиқча реакциясидан келиб чиқади (гул чанги, ҳайвонлар туки, кимёвий моддалар, замбуруғлар)

БЕЛГИЛАРИ: Тумов, аксириш, томоқда қичишиш, хуружсимон йўтал, қичишиш, кўз яллиғланиши, кўз ёш оқиши, кўзларнинг нурга ортиқча сезувчанлиги, ҳид сезиш йўқолиши.

ДАВОЛАШ:
Иммунотерапия;
Антигистаминлар;
Томир торайтирувчи томчилар;
Даволовчи машқлар.

«Соғлом.Уз» каналига аъзо бўлинг!