Get Mystery Box with random crypto!

Трансёғларни одам организмига таъсири ҳақида Трансёғлар - ма | Соғлом овқатланиш

Трансёғларни одам организмига таъсири ҳақида

Трансёғлар - махсус ишлов берилган тўйинмаган ёғ кислотаси.

Зарарли холестерин миқдорини оширади. Трансёғ юрак саломатлиги учун икки баравар катта муаммо эканлиги маълум: трансёғларни истеъмол қилиш зарарли холестерин - ЛДЛ (паст зичликдаги липопротеин) миқдорини оширади.

ЛДЛ холестерин қон томирлари деворларида тўпланиб, уларни торайтиради - холестерин қатлами шу тарзда ҳосил бўлади.

Инфаркт ва инсульт хавфини оширади. Қон томирлари деворида қон айланишига халақит беради, қон оқимини тўсиб қўйиши мумкин.

Саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Трансёғлар саратоннинг айрим турларини, хусусан, кўкрак бези саратони ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Бироқ ушбу гипотеза бўйича далиллар етарлимас.

Трансёғлар қуйидаги маҳсулотларда бор:
пишириқлар: торт, пирожний, пирог;
фаст-фуд, қовурилган товуқ гўшти картошка ва денгиз маҳсулотлари;
музлатилган хамир маҳсулотлари;
торт ва пишириқлар учун тайёр глазурь;
маргарин.