Get Mystery Box with random crypto!

​​ОЁҚ ТОМИРЛАРИ ТОРТИШСА... Оёқ томирлари тортишганда бармоқ | Sog'lik maktabi

​​ОЁҚ ТОМИРЛАРИ ТОРТИШСА...

Оёқ томирлари тортишганда бармоқларингизни юқорига кўтаринг. Бу машқни бир неча маротаба бажаринг. Тортишиш қўйиб юборгунча мазкур машқни бажаришда давом этинг. Тортишиш ўтиб кетгач, оёқ бармоқларидан сонга томон массаж қи­линг (терини қиздирган ҳолда).

Қон айланишини яхшилаш учун бироз пиёда юриш ҳам тавсия этилади. Ёки бўлмаса, томирларда қон оқишини тиклаш учун оёқларингизни юқорига кўтариб ётинг.
     
Пойабзални тўғри танланг. Чунки пош­нали оёқ кийим кийиш томирларда қон айланишининг бузилишига олиб келади. Кундалик ки­йиш учун танланган пойабзалингизнинг пошнаси 4 см.дан баланд бўлмаслиги ва оёқ кафтини маҳкам ушлаб туриши керак.

Контраст ванналарни ҳар ку­ни ухлашдан олдин бажариш тавсия этилади. Бунда 1 л қайнатиб совутилган сувга 1 ош қошиқ ялпиз, мойчечак кукунидан қўшиш ҳам унинг шифобахшлигини оширади. Дарвоқе, бундай муолажалар томирларда қон айланишини яхшилашга, томир тортишишининг олдини олиш­га ёрдам беради.

@soglikmaktabi канали