Get Mystery Box with random crypto!

ТИЗЗА НЕГА ҚАРСИЛЛАЙДИ? -сабаб Агар тизза бўғимида қарсилла | Sog'lik maktabi

ТИЗЗА НЕГА ҚАРСИЛЛАЙДИ?


-сабаб
Агар тизза бўғимида қарсиллаш ҳолатлари юз берса, демак, бу турмуш тарзингизда камҳаракатлилик оқибати, деб тушуниш керак. Негаки инсон мунтазам равишда бир жойда (компьютер қаршисида) ўтирадиган бўлса, ора-орада жисмоний машғулотлар билан шуғулланмаса, мушаклари кучсизланиб бораверади. Натижада кемирчак тўқима ва бўғим ўртасида зарур миқдорда кислородга тўйинган суюқлик яхши айланмай қолади. Шундай пайтда тиззани ҳаракатга келтирсангиз, қарсиллаган товуш чиқаради.

-сабаб
Вазннинг ортиши ҳам кўп нохуш ҳолатларга етаклашини биламиз. Ўз ўрнида ортиқча вазн бўғимлар фаолиятида ҳам яхшигина муаммо туғдиради.
Шунингдек, аёлларнинг кўрки бўлмиш баланд пошна ҳам тизза бўғимларга салбий таъсир кўрсатишини унутманг. Бу одат ҳам тиззадан «қарс-қурс» куй таралишига сабабчи бўлади.

-сабаб
Яна тизза қарсиллашига овқатланиш жараёни ҳам муҳим аҳамиятга эга. Нотўғри овқатланиш оқибатида организм учун керакли модда ва витаминлар меъёрда етиб бормаслиги барчага маълум. Айниқса, суякларнинг кальций миқдори билан яхши таъминланмаслиги натижасида суяк ва тўқималар издан чиқади. Айнан шу жойда туз тўпланиб, бўғимлар ҳаракатини қийинлаштириб қўяди. Шундан кейин тизза қарсиллайди, унда оғриқ ҳам туради.

Ҳамма сабаблар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Шуни айтиш лозимки, ҳар қандай вазиятда ҳам тиззадаги қарсиллаш ҳолати саломатлигингизга таъсир қиладиган муаммолардан дарак бераётган бўлади.
Ҳар қандай вазиятда вақтни бой бермасдан ревматолог ва травматологга мурожаат қилинг. Негаки тиззадаги қарсиллашлар кейинчалик бўғимларнинг артроз ҳолатига олиб келиши мумкин.

@soglikmaktabi канали