Get Mystery Box with random crypto!

ИШ ҲАҚИ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИБ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИГА ЭРИШИЛДИ Соғ | SOG'LIQNI SAQLASH XODIMLARI KASABA UYUSHMASI

ИШ ҲАҚИ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИБ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИГА ЭРИШИЛДИ

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий маркази Сирдарё вилоят ҳудудий филиалида 2022 йил 3 июнь куни тасдиқланган иш режага асосан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сонли қарорининг 4-иловасига асосан айрим тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 2019 йил январда оширилиши белгиланган бўлсада, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий маркази Сирдарё вилоят ҳудудий филиали томонидан мазкур талаб бажарилмай келган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этилиши юзасидан иш берувчи номига берилган кўрсатма хатига асосан 3 нафар ходимга жами 5 473 115 (беш миллион тўрт юз етмиш уч минг бир юз ўн беш) сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилди.

Бизга аъзо бўлинг: https://t.me/soglikkasaba

Бизни Facebook да ҳам кузатиб боринг: https://www.facebook.com/soglikkasabauz