Get Mystery Box with random crypto!

ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ Ўзбекистон Соғлиқни са | SOG'LIQNI SAQLASH XODIMLARI KASABA UYUSHMASI

ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кенгаши томонидан Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмасида тасдиқланган иш режага асосан ўтказилган ўрганиш жараёнида, иш берувчининг 2021 йил 1 февралдаги 73-К-сонли буйруғи билан ошхона ишчилари Я.Базарбаева, 73/1-сонли буйруқ билан С.Михлибоева, 73/4-сонли буйруқ билан У.Хайдарова, К.Холбековалар билан тузилган меҳнат шартномалари иш берувчининг ташаббусига кўра Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 1-бандига асосан бекор қилинган бўлсада, ушбу ходимлар билан охирги ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилишида ишдан бўшаш нафақаси тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этилиши юзасидан иш берувчи номига киритилган кўрсатмасига асосан Меҳнат кодексининг 109-модда (Ишдан бўшатиш нафақаси)си талабига кўра 4 нафар ходимларга жами 4.442.000 (тўрт млн тўрт юз қирқ икки минг) сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилишига эришилди.
Бизга аъзо бўлинг: https://t.me/soglikkasaba

Бизга савол йўлланг: https://t.me/ozodadilov

Бизни Facebook да ҳам кузатиб боринг: https://www.facebook.com/soglikkasabauz