Get Mystery Box with random crypto!

​​КАСАБА УЮШМАСИ ЁРДАМ БЕРДИ Хоразм вилоят ногиронлиги бўлган | SOG'LIQNI SAQLASH XODIMLARI KASABA UYUSHMASI

​​КАСАБА УЮШМАСИ ЁРДАМ БЕРДИ

Хоразм вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича меҳнат техник инспектори Халилулла Болтаевич Исақжанов ва Республиака Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Расулбек Рахимович Аллаберганов томонидан ўтказилган ўрганишда берилган ёзма кўрсатмага асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 25 августдаги 1998-сон билан рўйхатга олинган “Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ишлаб чиқаришлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрлари асосида марказда ишловчи 19 нафар шифокор ва 74 нафар ҳамширага тиббий халат, 33 нафар кичик тиббий ходим ва 3 ошхона ишчисига махсус иш кийими берилди. ( 15 428 600 сўмлик)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 й. 133-сонли қарорининг 4-8 иловаларида ҳамда 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомнинг 2-иловасида келтирилган “Соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари ўта хавфли бўлганлиги муносабати билан уларда ишлаш ходимлар тариф ставкаларига қўшимча тўлов белгилаш ҳуқуқини берадиган муассасалар ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек лавозимлар рўйхати”да келтирилган касб ва лавозимда ишловчиларга меҳнат таътиллари муддати асосий 15 кун, қўшимча таътил муддатини камида 12 кун қилиб белгилаш ва бунга иш жойлари аттестацияси бўйича ҳулосада белгиланган (3; 4-6; 7-12 ва 13-18) қўшимчаларни қўшган ҳолда амалга оширилмасдан келинган эди, эндиликда Меҳнат шароитлари аттестация якунлари бўйича қўшимча таътил (3; 4-6; 7-12 ва 13-18 кунлар) учун тўловлар тўланиши йўлга қўйилди.

Бизга аъзо бўлинг: https://t.me/soglikkasaba

Бизни Facebook да ҳам кузатиб боринг: https://www.facebook.com/soglikkasabauz