Get Mystery Box with random crypto!

Иш ҳақига қўшимча маблағлар ундирилди. (Республика ихтисослашт | SOG'LIQNI SAQLASH XODIMLARI KASABA UYUSHMASI

Иш ҳақига қўшимча маблағлар ундирилди.
(Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий маркази Сирдарё вилоят ҳудудий филиали)

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий маркази Сирдарё вилоят ҳудудий филиалида 2022 йил 3 июнь куни тасдиқланган иш режага асосан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида имзоланган тармоқ келишувининг 4.15-банди яъни “кечки смена” ёки “кечки вақт” учун ходимлар ҳисобига қўшимча пул маблағлари тўлаб берилмай келаётганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этилиши юзасидан иш берувчи номига берилган кўрсатма хатига асосан 25 нафар ходимга жами 5 308 635 (беш миллион уч юз саккиз минг олти юз ўттиз беш минг) сўм миқдоридаги пул маблағлари 2022 йилнинг январ ойидан ўрганиш кунига қадар қайта ҳисоб-китоб қилиниб тўлаб берилди ҳамда мазкур турдаги қўшимча маблағлар ходимлари ҳисобига доимий равишда тўлаб борилиши йўлга қўйилди.

Бизга аъзо бўлинг: https://t.me/soglikkasaba

Бизни Facebook да ҳам кузатиб боринг: https://www.facebook.com/soglikkasabauz