Get Mystery Box with random crypto!

#Насихат Бир киши 'Ибрат учун черковга борса бўладими? Ва оқи | Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

#Насихат

Бир киши "Ибрат учун черковга борса бўладими? Ва оқибати нима билан якунланади?" деб сўради. Жавобимиз шу-ки:

Устозимиз айтгандилар:
"Болалигимда черков ёнидан ўтаётганимда дарвозасининг очиқлигини кўрдим. Ичи қандай экан деб мўралаб қарадим. Эшиклари ҳам очиқ экан, меҳроби кўринди. Бир аёл бола кўтариб турган ҳолатдаги расми бор экан. Мана ёшим саксондан ўтди. Қачон масжид меҳробига келсам, ўша черков меҳроби, ундаги икки расм кўз олдимдан бир марта ўтади. Сизларга дарс бўлсин, ҳеч қачон черковга борманг, ёдингиздан чиқмасин!" дегандилар.


#Салим АЙЮБИЙ(Салоҳиддин Тожиддин ўғли)


Мақола кўчиришда муаллиф ва манба келтиришни унутманг!

@softabobat - қалб табобати, ибрат маскани...