Get Mystery Box with random crypto!

#НИМ ТАБАССУМ Юртимиз мустақиллигининг аввалги йилларидаги аж | Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

#НИМ ТАБАССУМ

Юртимиз мустақиллигининг аввалги йилларидаги ажоиб кулгули воқеъа хотирамга тушиб кетди...
Вилоятлардан бирига араблар меҳмон бўлиб келадиган бўлишибди. Тайёргарликлар авжига чиқиб, ҳар бир кишига алоҳида вазифа бўлиб беришибди. Бир киши ёшроқ фарзандини савоб топиб қолсин деб, меҳмонларнинг қўлига сув қуйдирмоқчи бўлибди. Ҳар куни у болачага «сув қуйган пайтингда улар дуо қилишади, сен улардан кейин "ва лака мисли залика" деб қўясан» деб қулоғига қуяверибди. Бола обдон ўрганибди. Араблар келишибди. Кутиб олувчиларни сир босиб шошиб қолиб, югур-югур бошланиб кетибди...
Бола эса қўлга сув қуяман деб шошганча иситгич устида турган чойнакни кўтариб чопиб бориб... меҳмоннинг қўлига қайноқ сувни қуйиб юборибди...
Қўллари куйиб қолган бечора араб одатларидаги ўрганиб қолган "сакилатка уммука"(онанг сени йўқотиб қўйсин) деган иборани ишлатиб юборибди. Мезбон болача жим турмасдан чаққонлик билан қулоқларига қуйилиб кетган "ва лака мисли залика"(сизга ҳам шундай бўлсин) деган жавобни кулиб туриб айтиб қўяқопти...

Шумбола)))

#Салим АЙЮБИЙ


@softabobat - қалб табобати, ибрат маскани...