Get Mystery Box with random crypto!

ЭР-ХОТИН СУННАТ НАМОЗНИ ЁНМА-ЁН ЎҚИШИ МУМКИНМИ? 993-CАВОЛ: Э | So'fi Allohyor🌙

ЭР-ХОТИН СУННАТ НАМОЗНИ ЁНМА-ЁН ЎҚИШИ МУМКИНМИ?

993-CАВОЛ: Эр-хотин суннат намозларни ёнма-ён туриб ўқишлиги мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин ёки бир аёл ва бир эркак имомга иқтидо қилмаган ҳолда бир хил намозни ёки бошқа бошқа намозларни ёнма-ён ўқишлиги макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин амал) ҳисобланади.

"Роддул муҳтор" китобида қуйидагича келтирилган:

فمحاذاة المصلية لمصل ليس في صلاتها مكروهة لا مفسد

Намоз ўқиётган аёл ўзининг намозида (эркак билан бир хил намоз ўқиётган бўлсада, бир имомга иқтидо қилмаган бўлса ёки алоҳида-алоҳида намоз ўқиётган бўлса) намоз ўқувчи эркак кишига баробар бўлишлиги макруҳ бўлади. Лекин намозни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@Sofi_Allohyor
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi