Get Mystery Box with random crypto!

УЛАМОЛАРНИ ҲАҚОРАТЛАСА #эслатма CАВОЛ: Менинг турмуш ўртоғ | So'fi Allohyor🌙

УЛАМОЛАРНИ ҲАҚОРАТЛАСА
#эслатма

CАВОЛ: Менинг турмуш ўртоғим хозирги кунда мусулмонлар хақида гапирсалар сани шайхинг, имомларинг, муллаларинг ёки мусулмонларинг деб уларга нисбатан нафрат билан гапирадилар. Интернетда хам баъзи домлаларимизни каналга жойланган видеолари комментларига ёмонлаб ёзадилар. Уламоларни ёмонлаш билан куфрга кетиб колиш мумкинми? Никохга таъсири борми? Уламоларни ёмонлаган одамни зурриётларидан қори, қория чиқмайди деб эшитгандим ман эса болаларимни бўлишини хохлаб дуо қилиб шу йўлда илм ўргатаяпман. Уларни отасини гунохини деб илмсиз бўлиб қолмасликлари учун нима қилсам бўлади?


ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Уламоларнинг илмини ва қилаётган ислом шиорлари бўлган амалларини қасддан сўкса ўзи кофир, хотини талоқ, қилган ҳажи бекор бўлади. Эрингизга гап ўтадиган одамлар билан маслаҳат қилинг. Бу гаплари учун бошига Аллоҳнинг балолар ёғилишни бошласа кўради. Бу кетишида дунё ва охиратига қаттиқ зарар бўлади. Сизларга зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
https://t.me/Sofi_Allohyor