Get Mystery Box with random crypto!

Sof Ibrat 🌙

Kanal manzili: @sof_ibrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 55.25K
Kanalning ta’rifi

«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙
Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)
Tijoriy hamkorlik masalasida

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2024-02-10 09:37:08
Болаларга шакар бермасликнинг 5 сабаби

Шакар боланинг иммунитетини пасайтиради. Астма ва қандли диабет хавфини янада оширади.
Боланинг тишларини мўрт қилади, кариесни олиб келади.
Боланинг метаболизмини бузади, суякларнинг нотўғри ўсишига олиб келади.
Хулқ-атворга ёмон таъсир қилади.
Уни тажовузкор ва асабий қилади.

Ушбу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг!
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
12.9K views06:37
Ochish/sharhlash
2024-02-10 08:08:03
Бирор кун истаган нарсангни қўлга кирита олмасанг, буни омадсизлик дема!
«Аллоҳ менга бундан ҳам афзалини истабди», дегин.


Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.
mehrob_uz
ㅤㅤㅤㅤ
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
14.6K views05:08
Ochish/sharhlash
2024-02-09 19:27:07
БАНДАСИГА ШИКОЯТ ҚИЛМАНГ!

Имом Шаъроний «Табақот» номли китобларида шундай деганлар:
«Танага, мол-мулкка ёки фарзандларга беморлик, зулм ёки мусибат каби бало етганда бу ҳақда фарзандга, хотинга, оға-иниларга, дўстларга ёки бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликни кўтаради».

"Ҳикматлар" китобидан.
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
16.8K views16:27
Ochish/sharhlash
2024-02-08 22:52:52
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак

• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
63.6K views19:52
Ochish/sharhlash
2024-02-07 09:11:02
Ёшинг улғайиб, "Қарияпсан" дейишса, тасдиқлама. Жисминг руҳинг солинган бир идиш, холос. Руҳ эса ёшармайди ҳам, қаримайди ҳам. Руҳ бизнинг оламимиздан ўзга бир оламдан бўлиб, унинг ҳақиқатини фақат Аллоҳ билади. Руҳингни фақат жисминг катакларига қамаб олма, балки хаёллар ва орзулар ичра парвоз қилдир. Ҳар бир босажак қадамингда Аллоҳга ишонгин, барчага ёрдам бер ва муҳаббат улаш, ҳамма ерга яхшилик уруғларини эккин. 

Араб тилидан Анвар Аҳмад таржимаси

BintuSodiq
ㅤㅤㅤㅤ
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
17.7K views06:11
Ochish/sharhlash
2024-02-07 08:39:56 Оллоҳга иймон келтир, сўнг тўғри бўл!

Суфён ибн Абдуллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломдан сўради: «Эй Оллоҳнинг расули, менга шундай бир сўз айтингки, бу ҳақда сиздан бошқасидан сўрамай, менга шундай бир улуғ, жамловчи насиҳат берингки, бу насиҳатдан сўнг сиздан бошқа одамдан савол сўрашга ҳожат сезмай, бу ишнинг моҳиятини менга етказинг, бутун ҳаётимда менга вожиб бўлган ишни менга кўрсатинг». Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Оллоҳга иймон келтир, сўнг тўғри бўл».

Имом Муслим ривояти.
mehrob_uz
ㅤㅤㅤㅤ
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
15.6K views05:39
Ochish/sharhlash
2024-02-07 05:49:20
BintuSodiq
16.0K views02:49
Ochish/sharhlash
2024-02-06 07:57:11 Солиҳа аёл "Мен хоҳлагандек ҳаёт бера олмаяпсиз" дейдиган эмас, балки "Ризқ бергувчи Аллоҳимдир, демак ризқимизнинг калитини очмоқликка истиғфоримиз етмаяпти экан" дейдиган аёлдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Шукур қилувчи қалб, зикр қилувчи тил ва дину-дунё ишларида сенга ёрдам берадиган солиҳа аёл - одамлар тўплаган хазинадан яхшироқдир...

ㅤㅤㅤㅤ
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
24.3K views04:57
Ochish/sharhlash
2024-02-04 14:54:13
Банда билан жаннат оралиғида еттита ғов бор. Унинг энг енгили ўлим ва энг оғири Аллоҳ ҳузурида туришдир, агар ўшанда мазлумлар золимларга осилиб олишса.

Бухорий ривояти.
ㅤㅤㅤㅤ
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
14.1K views11:54
Ochish/sharhlash
2024-02-03 13:16:26
Агар бирор бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг:

1. Бу вақтинчадир.
2. Бу тақдиримда ёзилган эди.
3. Бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди
4. Бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила тақдирлайди.

“Ҳикматлар чашмаси” китобидан.
ㅤㅤㅤㅤ
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22.9K views10:16
Ochish/sharhlash