2023-04-22 10:31:43
Рулет димлама
Рецепт
Керак бўладиган маҳсулотлар:
1) Қўй гўштининг қовурғали қисми, качалка қисми ва корейка қисми
2) сариқ картошка 1 кг
3)Пиёз, помидор, карам, сабзи, булгъор қалампири
4) зираворлардан : Зира, кашнич
5) Ёғ 0,5 литр
6) туз
7) Кўкатлардан укроп, кашнич, кўк пиёз
Тайёрлаш :
1) Гўштни видеода кўрсатилгандек мариновка қилиб оламиз мариновка учун пиёз, помидор, кашнич, зира, кашнич уругъ, туз солиб майда қилиб тўғраб гўштни устига суртамиз ва 1 соатга олиб қўямиз.
2) Аввал картошкани қизиб турган ёғда қизартириб оламиз картошкани қозондан олиб мариновка бўлган гўштни ёғда тилла ранг қилиб қизартирилади ва 1,5 литр сув солиб, 2 соат паст оловда димлаб қўйилади.
3) Бир ярм соатдан сўнг қозонни очиб қизартириб олинган картошкани солиб 30 дақиқага димлаб қўямиз.
4) 30 дақиқадан сўнг қозонни очиб сабзавотлар ва кўкатларни солиб туз, зира, кашнич уруғи солиб яна 30 дақиқага димлаб қўямиз.
6) Таом тайёр
@sladost_na_radosti
𝓝𝓸𝔃𝓲𝓴 𝓭𝓲𝓭 𝓼𝓸𝓱𝓲𝓫𝓪𝓵𝓪𝓻𝓲 𝓾𝓬𝓱𝓾𝓷
3.4K views07:31