2022-08-22 10:34:21
ЭСЛАТМА !!!!
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИНИНГ СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ КУРСИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2022/2023 ўқув йили учун ҳужжат топширган талабгорлар ўртасида
ихтисослик синовлари доирасида тест синовлари (
мутахассислик ва чет тиллари бўйича)
бугун соат 17:00 да ва ҳуқуқий мавзудаги иншо ёзиш 24 август куни соат 17:00 да бўлиб ўтади. Имтиҳон Тошкент шаҳридаги (
Олмазор тумани, Қорақамиш кўчаси) Ғалаба боғи ҳудудидаги ёпиқ саҳна майдонида бўлиб ўтади. Ҳудудга Софийская кўчаси бўйлаб Олмазор тумани ҳокимлиги биноси ёнидан кирилади. Мўлжал: Ҳокимлик биносининг орқа томонидаги Турин политехника университети қошидаги академик лицейи.
Талабгорлардан 2022 йил 22 ва 24 август кунлари сoaт 16:00 га қадар тест топшириш ҳудудига етиб келишлари ва назорат пости орқали паспорт
(ID-карта ёки янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) билан киришлари талаб этилади.
Шахси тасдиқланмаган ёки соат 16:00 дан кечикиб келган талабгорлар имтихонга қўйилмайди.
Талабгорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан бошқа буюмни олиб киришлари мумкин эмас.
Имтиҳон ўтадиган манзил локацияси
Қабул комиссияси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш:
https://t.me/sjcosom
2.2K views07:34