Get Mystery Box with random crypto!

@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston

Telegram kanalining logotibi sizdantelegram — @SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston S
Telegram kanalining logotibi sizdantelegram — @SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
Kanal manzili: @sizdantelegram
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.49K
Kanalning ta’rifi

Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring 420724971539 raqamini saqlab qo'ying!
Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!
XALQNING ASL MUAMMOLARI
"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-05-17 09:40:06
ҚАШҚАДАРЁ – “Онамга нисбатан зўравонлик қилган шахсга чора кўрилмаяпти”

ҚАРШИ. “Онам Юлдуз Сафарова Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Отчопар маҳалласи Абдулла шоир кўчаси 3/33-уйда укам билан яшайдилар. 26 апрель куни кечки соат 10 ларда онамнинг собиқ эри уйга бостириб кириб, уни калтаклаган ва ваҳшийларча бир неча жойига пичоқ урган. Онам кўчага чиқаман деса, қўймай сочидан тортиб уйга қамаб қўйган. Онамнинг юзлари таниб бўлмас аҳволга келиб қолган. Онамга нисбатан зўравонлик қилган шахсга чора кўрилмади, у озодликда юрибди. Яна, онамга қўнғироқ қилиб таҳдид қиляпти. Бир йил олдин синглимнинг тўйи куни тилла тақинчоқлар, пулларни ҳам ўғирлаб кетганди. Ваколатли идоралардан ҳолат бўйича тегишли чора кўришларини сўраймиз”.

t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun @sizdan
4.0K views06:40
Ochish/sharhlash
2023-05-12 17:49:00
“ТИКА қардош ўзбек халқига ёрдам қутилари совға қилди”

“Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) қардош ўзбек халқига ёрдам қутилари совға қилди. Қутиларда бир оила учун муҳим ва зарур бўлган маҳсулотлар бор. Қардош ва қондош икки халқнинг ўзаро дўстлиги бардавом бўлсин! Сўзим охирида “Туркийларнинг туркийлардан бошқа дўсти йўқ” деган фикрни келтирмоқчиман...”

t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun @sizdan
2.1K views14:49
Ochish/sharhlash
2023-05-12 17:48:59
ТОШКЕНТ вил. – “Очиқ бюджет” порталида лойиҳамиз ғолиб бўлди, лекин йўл таъмиридан дарак йўқ”

БЎКА. “Тошкент вилояти Бўка туманидан мурожаат қиляпмиз. “Очиқ бюджет” порталига ички йўлларни асфальтлаш лойиҳасини қўйиб ғолиб чиқдик, лекин ҳалигача таъмирдан дарак йўқ. Туман ҳокимлигидан сўрасак, маблағ йўқ, 2023 йил давомида ҳам иложи йўқ дейишяпти. Қўшни Пискент туманида “Очиқ бюджет”да ғолиб чиққан лойиҳалар бўйича йўллар асфальт қилиб берилди. Бўка туманида ғолиб чиққан лойиҳалар ҳам тез муддатга ижро этилишини сўраймиз”.
2.0K views14:48
Ochish/sharhlash
2023-05-12 11:27:04
“Хоразм вилояти Шовот тумани марказий бозоридаги ҳолат. Кўриб турганингиз 16 ёки 17-аср эмас, балки бугунги манзара. Бозорда машиналар учун стоянка етарли эмас, бори ҳам ачинарли аҳволда. Туман ҳокимлиги ҳолатни қандай изоҳлайди?”

t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun @sizdan
3.7K views08:27
Ochish/sharhlash
2023-05-12 10:26:02
CАМАРҚАНД – “Тадбиркор ҳоким қарори асосида қурган чойхона ва музқаймоқ павильонини бузиши керак экан”


КАТТАҚЎРҒОН. “Cамарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридан мурожаат йўллаяпмиз. Тадбиркор шаҳарнинг Нарпай канали бўйида, 240 квадрат метр майдонда чойхона ва музқаймоқ павильони қурган. У ерни 2012 йилда Каттақўрғон шаҳри ҳокими чиқарган қарор асосида олган. Энди эса Каттақўрғоннинг амалдаги ҳокими Г.Алимова собиқ ҳоким қарорини бекор қилиб, фуқарога чойхона ва музқаймоқ павильонини 15 кун муддатда бузиш ҳақида огоҳлантириш юборди. Янги ҳоким келиб, эскисининг қарорини бекор қилиши қонунчиликка тўғри келадими? Шаҳар бедарвозами? Тадбиркор миллионлаб маблағ сарфлаб қурган иншоотни писта пўчоқдек йўққа чиқаришни қандай баҳолаш мумкин?”

t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun @sizdan
3.5K views07:26
Ochish/sharhlash
2023-05-12 09:25:10
CУРХОНДАРЁ – “Ўқитувчилар иссиқ ёки совуққа қарамай, навбатчиликка қўйилмоқда”


ТЕРМИЗ. “Cурхондарё вилояти Термиз туманидаги 16-ИДУМ маъмурияти ўқитувчиларни иссиқ ёки совуққа қарамай, қоровул каби навбатчиликка қўймоқда. Ҳолбуки, ХТВнинг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли қарорида ўқитувчининг касбий вазифаларида навбатчилик кўрсатилмаган.
Мактабда психолог иши ҳам назорат қилинмайди. Сабаби бу вазифада директорнинг қизи ишлайди.
Мактабда таълим-тарбия издан чиққани сабаб ўқувчиларнинг 5 нафарига жиноий иш очилган. Жамоада муҳитни яхшилаб, таниш-билишчилик, гуруҳбозликка чек қўйишларини сўраймиз”.

t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun @sizdan
3.6K views06:25
Ochish/sharhlash
2023-05-12 08:24:03
“Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Шихмашҳад қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. Кўчамиз таъмирталаб. Ёғингарчиликда лой, кўлмакка айланади...”

t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun @sizdan
3.5K views05:24
Ochish/sharhlash
2023-05-12 07:02:04
ҚАШҚАДАРЁ – “Cуюлтирилган газ баллон келиши кечикмоқда”


МУБОРАК. “Қашқадарё вилояти Муборак тумани Қарлиқ қишлоғи Бўстон маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Қишлоғимиз иккига – Катта Қарлиқ ва Кичик Қарлиққа бўлинган. Катта Қарлиққа суюлтирилган газ баллонлар 30, баъзида 40-50 кун кечикиб тарқатилмоқда. Вазият мураккаб бўлиб, бирор масъулга илтимос қилсангиз тезроқ ажратадилар. Бўлмаса, эски ҳаммом эски тос. Қишлоғимиз Муборак газни қайта ишлаш заводига яқин бўлса-да табиий ва метан газ йўқ. Ҳолат юзасидан амалий ҳаракат кутиб қоламиз”.

t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun @sizdan
3.9K views04:02
Ochish/sharhlash
2023-05-12 05:55:07
САМАРҚАНД – “Автошоҳбекатни хусусийлаштириб олган тадбиркор уни ривожлантириб, модернизация қилиши керак эди”


“Самарқанд шаҳридан мурожаат қиляпмиз. Каптархона маҳалласи жойлашган автошоҳбекатни бир тадбиркор 2020 йилда хусусийлаштириб олган. Хусусийлаштириш шартига кўра, у бекатни ривожлантириб, модернизация қилиши керак эди. Аммо уч йил ичида ҳудудда фақат ноқонуний дўконлар қурилди, холос. Энди эса бошқа мақсадда тадбиркорларга сотиб юборибди. Автошоҳбекат шаҳар инфратузилмасида муҳим ўрин тутади. Ҳолат юзасидан ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан амалий кўмак сўраймиз”.

t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun @sizdan
3.7K views02:55
Ochish/sharhlash
2023-05-11 22:20:27 Муносабат: кредит тарихининг салбий эканлиги, кредит ажратилинмаслигидан далолатдир!

Жорий йилнинг 9 май санасида @SizdanTelegram номи остидаги телеграм каналда “Туронбанкнинг Қашқадарё вилояти Қарши филиали ёлғиз аёлга турли баҳоналар билан ипотека кредити ажратмаётганлиги” иддао қилинган видео форматидаги пост эълон қилинди.

Шунингдек, хабарда “Ипотека кредити ажратишни рад этган банк ходимлари қонун доирасида иш тутганми?” деган савол ҳам ўртага ташланган ва бу масала бўйича “Президент порталига мурожаат қилинганлиги” келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан "Туронбанк" АТБ матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Шу йилнинг 14 апрел куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро С.З. ипотека кредитини расмийлаштириш учун “Туронбанк” АТБга қарашли “Қарши” банк хизматлари марказига мурожаат қилган. Молия муассасаси мутахассислари эса белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ҳамда банк кредит сиёсатига мувофиқ мижознинг ҳужжатларини тўлиқ текширувдан ўтказган.

Натижада ипотека кредити учун ариза қолдирган фуқаро С.З.нинг кредит қайтаришлилик ва тўловчанлик қобилияти “Кредит ахборот таҳлилий маркази” тизими орқали андеррайтингдан ўтказилганда, аввалроқ ҳам бошқа банк кредит хизматларидан фойдалангани ҳамда у бўйича 5 маротаба 90 кундан ўтган қарздорликка йўл қўйгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Фуқаролик кодексининг 746 моддасида “Кредитор қарз олувчини тўловга қобилиятсиз деб ҳисобласа, кредитни беришдан бош тортишга ҳақли” эканлиги қайд этилган. Шунингдек, “Туронбанк” АТБ Бошқаруви томонидан тасдиқланган “Аҳолига ипотека кредити ажратиш тўғрисида”ги Тартибнинг III боб, 18 – қисм “e” бандида мазкур кредит 30 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган фуқароларга ажратилиши қайд этилган.

Айни шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда “Туронбанк” АТБга қарашли “Қарши” банк хизматлари маркази ходимлари фуқаро С.З.га ипотека кредитини ажратиш бўйича рад жавобини беришган.

Шундан сўнг фуқаро ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти порталига мурожаат йўллаган ва унда қўйидаги фикрлар важ сифатида келтирган.

“У ёлғиз аёл эканлиги, Туронбанк ходимлари фуқарога асоссиз равишда кредит расмийлаштиришдан бош тортаётганлиги ёки кредитларни фақат ўзларининг таниш - билишларига ажратишаётгани”.

Йўлланган мурожаатдан сўнг банк ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш ва фуқарога яна бир бора кредит тарихи ҳақида маълумот бериш мақсадида унинг яшаш манзилига ҳудудий маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари билан ташриф буюришган. “@SizdanTelegram ” номи остидаги телеграм каналда эълон қилинган видео айни шу вақтда исм – шарифини очиқламаган фуқаро томонидан суратга олинган.

Ҳурматли мижозлар ва ОАВ вакиллари!

Ҳар қандай тижорат банкининг асосий мақсади ва олий қадрияти бу мижозларга сифатли қонуний ҳамда тезкор хизмат кўрсатишдир. Айниқса, ажратилаётган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бошқа фуқароларга ҳам молиявий кўмак беришда муҳим омил ҳисобланади. Барча тизимлар автоматлашаётган бугунги кунда эса бу борада инсон иштироки кескин камаймоқда.

Ўз навбатида ижтимоий тармоқ фаоллари ва интернет нашрлардан эса вазиятга баҳо беришдан аввал масаланинг асосий моҳиятини чуқурроқ ўрганишларини ва албатта тўлиқ таҳлил қилишларини сўраймиз.

“Туронбанк” АТБ матбуот хизмати.

Аъзо бўлиш
https://t.me/turonbankmatbuotkotib
3.6K views19:20
Ochish/sharhlash