2023-05-18 12:10:04
Тадбиркор: “Бегона шахснинг қарзи учун жавобгар бўламанми?..”
“Мен – Сардорбек Қудратов, тадбиркорман. Ёшим 30 да. Ўзим дуч келган можаро юзасидан такрор мурожаат йўллаяпман.
2016 йилда Хитойдан Ўзбекистонга қайтдим. Янги Ўзбекистон ғоясига ишонган ҳолда тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Кичик тадбиркорликдан кўтарилиб, чет элдан инвестициялар ҳам топиб келаётган эдим. Аммо савдо-саноат палатаси ва “Микрокредитбанк” мени бегона тадбиркорнинг салкам бир миллион доллар қарзи учун жавобгар қилди. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди мени ҳатто судга чақирмай айбдор деб эълон қилди.
Бировнинг кредити учун жавобгарликни бошқа бировга ўтказишнинг шартлари бор. Яъни икки ташкилот ва банк ўртасида кафиллик шартномаси бўлиши керак. Биринчидан, мен билан ташкилот ўртасида кафиллик шартномаси имзоланмаган. Иккинчидан, ташкилотим ҳали ёш, устав фонди ва ҳисоб рақамдаги пул айланмалари кичкина. Кафилликни истаган тақдиримда ҳам мени банк кафилликка олмаган бўларди.
Бу масалада ўнлаб марта мурожаат қилдим, аммо ҳозирча натижа бўлмади. Ваколатли идоралардан қонун устуворлигини таъминлаб, тадбиркор сифатидаги ҳуқуқларимни ҳимоя қилишларини сўрайман”.
t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
Bizga xabar yo'llash uchun @sizdan
3.2K views09:10