Get Mystery Box with random crypto!

Асака тумани иқтисодиёти ривожланиши учун катта потенциалга эг | @Sizdan Asaka©

Асака тумани иқтисодиёти ривожланиши учун катта потенциалга эга , лекин деган жойлари хам кўп ...

2020 - йилгача Асака туман қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича хоким ўринбосари лавозимида Улугбек Султонов деган шахс ишлаганди .

Фермерлардан , умуман кўплардан бу инсон хақида кўпроқ салбий фикрлар жарангларди. 2020 - йили бу шахсни аризаси олиниб , ишдан бўшаганди .

Лекин негадир хозирги Асака туман хокими М.Алиханов бу шахсни яна қайтадан қишлоқ хўжалиги бўйича ишга тиклади .

Кўпларни гапирмайман , лекин камина учун бу қандайдир тушунарсиз холат .

Хоким янги , харакат қилмоқда , лекин қуйидаги холатда халқ хокимга нисбатан қандай фикрга боради ???

Хоким атрофидаги кадрларга қараб , Халқда хокимга нисбатан фикр шаклланади .

Қишлоқ хўжалиги туман потенциалини ёйилишида асосий сохалигини инобатга олган холда , катта эътибор билан ёндашиш зарур .

Тегишли ташкилотлар хам ушбу сохага қаттиқроқ эътиборларини қаратишлари даркор .

Ушбу соха тартибга солинса , давлат бюджети учун мисли кўрилмаган натижаларга эришиш мумкун .

Буни Президент хам юқори минбарлардан туриб кўп бора таъкидламоқда , қишлоқ хўжалигида ислохотларни амалга оширишга харакат қилмоқда .

Лекин кўп ислохотларни амалга ошмай қолиши асосий сабабларидан бири , бу ижросини таъминлайдиган соха рахбарларида шахсий манфаатларини давлат ва жамият манфаатларидан кўра устунлиги , ислохотларни амалга оширишда нафақат қалбан , балким ақлан хам ислохотларни тушунмаслиги деб ўйлайман .

Тегишли ташкилотлар Асака тумани Ўзбекистон массивига эътибор қаратиб қўйишларини сўрардим . Биз хам ўрганамиз .

Фуқародан мурожаат тушганди . Агар рост бўлса, бу жуда қаттиқ айблов .

Отабек Нуритдинов.

@SizdanAsaka