Get Mystery Box with random crypto!

Бир нарса қизиқтиради . Нега аксарият ИИБ ходимлари форма кийг | @Sizdan Asaka©

Бир нарса қизиқтиради .
Нега аксарият ИИБ ходимлари форма кийганидан кейин ,
Ўз хаққини талаб қилган Фуқароларга нисбатан тоқатсиз бўлиб қолади ???

Гўёки Фуқаро Ўз хаққини талаб қилиш хуқуқига эга эмасдай . Нега ички ишлар ходими хар бир гапи қонундай бўлиб ,
Фуқаро эса ИИБ ходимини хар бир талабига сўзсиз итоат этиши керак ???

Ахир қонуний талаб деган тушунча бор ва ходим кўнгли истаган нарсани талаб қилиш хуқуқига эга эмас !!!
Ходимнинг хар бир харакати қонун доирасида чекланган бўлиб ,
қонунда белгиланмаган талабни қўйиши билан ,
Ўзи қонунни бузилишига сабаб бўладику .

Куни кеча Хуман.Уз дан бир Талабанинг ЙПХ ходимлари томонидан калтаклангани хақидаги интервьюсига кўзим тушиб ,
Жамиятимизга ачиндим .

Талаба сўзларига қараганда ,
У шунчаки Ўз хақ хуқуқини , ходимларнинг қонунда кўрсатилган меъёрларига амал қилган холда харакат қилишларини сўраган ва шуни учун калтакланган !!!

Калтак , қийноқлар остида ИИБ биносидан майити чиққан холатлар хам ёдингизда .

Бир ходим отилиб чиқиб , жамиятимиз билиб турган ИИБ тизимидаги холатни очиқ гапирганди ,
хўш энди ўша ходим қай ерда хозир ???
Эхтиёт чорасини қўллаб , жиноят иши қўзғаб олиб киришди панжара ортига .

Президент ислохотларни амалга оширишга , Халқ ишончини қозонишга харакат қилаётган бир вақтда , ички ишлар тизими нималар қилмоқда ???

Президент сиёсатига саботаж қилиб , Халқимизда ишончсизлик кайфиятини шакллантирмоқчими ?? Мақсадлари эса тушунарсиз .

Куни кеча Андижон вилояти Асака тумани ИИБ рахбари гаплари , хақоратлари аудиоёзувини ёритган эдик .

Гапларидан тушуниш мумкинки , бу рахбар гапи билан истаса жаримага тортади , истаса бошқа нарса қилади .

ИИБ рахбари дегани , қонундан устун ва истаганини қилиши мумкин деганими ???

Қонун эса бир чеккада дамини олиб ётибдими ???
Биз қандай жамиятда яшаябмиз ўзи ???
Қандайдир тушунарсиз холат .

Бизда бу рахбарнинг яна ажойиб гаплари акс этган аудиоёзувлари мавжуд .
Бизни кузатиб боринг , кейинги мақолаларимизда янги гаплари билан бу рахбарнинг асл юзини Сизларга очиб берамиз .

Андижон вилояти Асака тумани ИИБ бошлиғи бу хақоратли сўзларида қўл остидаги сержант ходимини нималар қилишлиги хақида баён қилган .
@Xalq dardi

@SizdanAsaka