Get Mystery Box with random crypto!

#АНДИЖОН “Мактабларга ишга қабул борасида таклифим бор...” | Sizdan Telegram

#АНДИЖОН

“Мактабларга ишга қабул борасида таклифим бор...”

ПАХТАОБОД. “Андижон вилояти Пахтаобод туманидан мурожаат йўллаяпман. Аксар мактабларда янги ўқув йили арафасида олийгоҳ талабаларидан ишлаш таклифлари келиб тушган. Қолаверса, деярли барча фанлардан қайта тайёрлов курсларида ўқиб, қўшимча диплом олган янги ўқитувчилар навбат кутмоқда. Шунга кўра, нафақа ёшидаги ўқитувчилар масаласини яна бир кўриб чиқиш керакка ўхшайди. Таклифим: янги ўқув йили олдидан зудлик билан туманлар кесимида реал вакант соатлар ҳажми ўрганилиб, светофор тизимини ташкил қилиш, нафақа ёшидаги ўқитувчилар ишлаши мумкин ёки мумкин эмаслиги ўрганилиши керак. Халқ таълими вазирлиги таклифимни ўрганиб чиқади деган умиддаман”.

t.me/sizdan_telegramm kanaliga obuna bo'ling!