Get Mystery Box with random crypto!

НАВОИЙ вил. – “Боғча хоналари жуда иссиқ. Фарзандларимизга мун | Sizdan Telegram

НАВОИЙ вил. – “Боғча хоналари жуда иссиқ. Фарзандларимизга муносиб шароит яратиб берилса эди”

УЧҚУДУҚ. “Навоий вилояти Учқудуқ туманидан ёзмоқдамиз. 12-МТТ болалар боғчасида хоналар жуда иссиқ. Биз чўл зонасида яшаймиз, ҳозирги кунда ҳаво ҳарорати 46-47 гача кўтарилмоқда. Боғчамиз олдин НКМКга қарашли эди. МТБга ўтгандан буён қишда совуқ, ёзда иссиқ. Болажонларимиз иссиққа чидолмаяпти. Биз ота-оналар дардини ким эшитади? Фарзандларимизга муносиб шароит яратиб беришларини сўраймиз”.

t.me/sizdan_telegramm kanaliga obuna bo'ling!