Get Mystery Box with random crypto!

«Ховособод» ва «Сирдарё» чегара божхона постлари фаолиятлари ў | Sirdaryo | Onlayn

«Ховособод» ва «Сирдарё» чегара божхона постлари фаолиятлари ўрганилди

Божхона қўмитасининг Молия иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи Д.Абдуллаев ва вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти бошқарма маъмурий биноси ҳамда «Ховособод» ва «Сирдарё» чегара божхона постларида ходимлар учун яратилган қулайликлар билан танишиб, ходимлар ва ҳайдовчилар билан мулоқот ўтказди.

Ўрганиш давомида бошқарма маъмурий биноси ва «Ховособод» чегара божхона постида ўрнатилган қуёш панелларини ишлаш ҳолати билан танишиб, муқобил энергия қурилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида қуввати 50 кВт қуёш панеллари ва 400 л ҳажмдаги сув иситиш қурилмалари ҳамда «Ховособод» чегара божхона постига қуввати 10 кВт қуёш панеллари ва 200 л ҳажмдаги сув иситиш қурилмалари ишга туширилган.

Шунингдек, «Сирдарё» чегара божхона постида халқаро юк ташувчилар билан ҳам учрашув ўтказилиб, соҳани янада такомилаштириш бўйича уларнинг таклифлари ўрганилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn