Get Mystery Box with random crypto!

Битирувчи босқич талабалари учун «Карьера куни» ташкил қилинди | Sirdaryo | Onlayn

Битирувчи босқич талабалари учун «Карьера куни» ташкил қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали томонидан жорий йилнинг 24 март куни Гулистон давлат университети «Иқтисодиёт» йўналиши битирувчи босқич талабалари учун Сирдарё вилояти солиқ бошқармасида «Карьера куни» тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирда битирувчи босқич талабалари Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, Гулистон шаҳар 4-сектор ҳудудида жойлашган Маданият маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан битирувчи босқич талабаларига батафсил тушунчалар берилди ҳамда битирувчилар «Mili Guliston textile» ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn