Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo Yermulkkadastr D.K.

Telegram kanalining logotibi sirdaryokadastr — Sirdaryo Yermulkkadastr D.K. S
Telegram kanalining logotibi sirdaryokadastr — Sirdaryo Yermulkkadastr D.K.
Kanal manzili: @sirdaryokadastr
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 91
Kanalning ta’rifi

Rasmiy kanal 😷 Uyda qoling !

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-12 16:56:09
O‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasining 2021 yil 8 fevraldagi buyrug‘iga asosan, Maxarov Alimjon Keldievich O‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Kadastr agentligining Sirdaryo viloyat boshqarmasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.
109 views13:56
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:54:34
Ҳурматли аукцион иштирокчилари!

2021 йил 5 февралдан бошлаб “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКга хизмат кўрсатувчи банк ҳисоб рақамлари ўзгарганлигини муносабати билан, ҳисобингизни тўлдиришда кабинетингиздаги “Ҳисоб варақни тўлдириш” бўлимидан фойдаланишингиз сўралади!

ЭСЛАТМА: Ўтказилаётган пул маблағларини шахсий хисобварағингизга ўз вақтида бириктирилиши учун тўлов мақсадига СТИР (ИНН) киритишни унутманг!

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК

Хабардор бўлиш учун
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
75 views13:54
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:54:34
Ер ажратишни вада қилган яна бир фирибгар қўлга олинди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
76 views13:54
Ochish/sharhlash
2021-02-11 13:54:57 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Унга кўра, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш;

Расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилиши таъминлаш.

Шунингдек, қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:

● шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;
● иш қоғозлари, турли бланклар;
● мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.

Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
84 views10:54
Ochish/sharhlash
2021-02-11 13:26:37
Фарғонада «Ермулккадастр» собиқ ходими 8 минг доллар ушланди

https://xabar.uz/ej56

Каналга қўшилинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
60 views10:26
Ochish/sharhlash
2021-02-11 08:58:18 #Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали вилоят ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Вилоят бўйича ғазначилик бошқармасида:
— Сирдарё тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси бошлиғи.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармасида:
— Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янгиер шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.

Вилоят халқ таълими бошқармасида:
— Методик хизмат бўлими бошлиғи;
— Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси;
— Бухгалтерия ҳисоби ва давлат харидлари бўлими етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимларни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 11 февралдан 20 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos
89 views05:58
Ochish/sharhlash
2021-02-11 08:26:00 Тадбиркорлар томонидан 3 148 гектар ер уй-жой қуриш мақсадида ўзбошимчалик билан эгалланган

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов маълум қилди:


2021 йилнинг 1 январь ҳисоботига кўра Ер назоратчилар томонидан аниқланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш республика бўйлаб 49 594 ҳолатда жами 11 284 гектар майдонни ташкил этади. Жумладан:

сувли экин ерлар — 6 074 гектар;
лалми экин ерлар — 1 352 гектар;
кўп йиллик дарахтзорлар — 422 гектар;
яйлов ва пичанзорлар — 1 533 гектар;
бошқа тоифадаги ерлар — 1 905 гектарни ташкил этади.

Ерларни фуқаро ва тадбиркорлар қуйидаги мақсадларда ўзлаштиришган:

Уй-жой қуриш мақсадида — 3 148 гектар;

Нотурар жой қуриш мақсадида — 553 гектар;

Томорқа сифатида фойдаланиш мақсадида — 3 364 гектар;

Балиқ ҳовузи қилиш мақсадида — 580 гектар;

Бошқа мақсадларда — 3 619 гектар ер майдонлари эгаллаб олинган.


Ер назоратчи инспекторлари томонидан ер қонун бузилишини содир этган 35 715 та шахсга, 5 821 та ердан фойдаланувчи субъектга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган.

Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан 26 094 та ҳолатдаги 7 329 гектар ер майдонидаги Ер қонун бузилиш ҳолати жойида бартараф этилган бўлиб, бу ноқонуний эгаллаб олинган ерларнинг 53 фоизини ташкил этади

Қонунчиликда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш учун маъмурий жазо белгиланган бўлиб, қонунбузарлик турига кўра минимум БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача миқдорида жарима ёки 15 суткалик қамоқ жазоси ёки 2-3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилади.
76 views05:26
Ochish/sharhlash
2021-02-11 07:01:19
Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш бўйича my.gov.uz портали орқали бугунга қадар келиб тушган аризалар бўйича умумий статистика

Барча аризалар – 17 390 та
Янгилари – 1 та
Жараёнда – 1 059 та
Тугалланганлар – 16 074 та
Рад этилганлар – 145 та
Тўлов жараёнида – 109 та

Сиз ҳам хизматдан онлайн фойдаланишингиз мумкин.


Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш бўйича онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
50 views04:01
Ochish/sharhlash
2021-02-11 06:04:19 Bugun, 11 fevral
+18°...+5°, Ochiq havo

Hozir: +11°, 23 m/s

Tong: +10°
Kun: +17°
Oqshom: +14°

Namlik: 58%
Shamol: Janubi-sharqiy, 13 m/s
Bosim: 764 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 07:25
Quyosh botishi: 17:56

@Gulistonliklar_uz
85 views03:04
Ochish/sharhlash
2021-02-11 06:04:00
#Тезкор

Тошкентда 1 мартдан бошлаб янги 157 та ХУСУСИЙ РАДАР ва 2500 та камералар пайдо бўлади.

Камера эгалари жарима суммасидан бор-йўғи 25%ни олади, қолган қисми ИИВ ва Давлат буджети ҳисобига ўтади. Лекин камералар фаолиятини тадбиркорлар ўз ҳисобларидан таъминлайдилар.
Камера ўрнатиш жойларининг аукциондаги бошланғич нархлари БХМнинг 10 баробаридан 35 баробаригача автомобиллар оқимининг интенсивлигига қараб белгиланади

@Militsiya_Uzb
118 views03:04
Ochish/sharhlash