Get Mystery Box with random crypto!

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эъл | Sirdaryo Yermulkkadastr D.K.

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали вилоят ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Вилоят бўйича ғазначилик бошқармасида:
— Сирдарё тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси бошлиғи.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармасида:
— Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янгиер шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.

Вилоят халқ таълими бошқармасида:
— Методик хизмат бўлими бошлиғи;
— Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси;
— Бухгалтерия ҳисоби ва давлат харидлари бўлими етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимларни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 11 февралдан 20 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos