Get Mystery Box with random crypto!

Сиддиқ хожи жомеъ масжиди & Siddiq Hoji masjidi

Telegram kanalining logotibi siddiq_hoji_masjidi — Сиддиқ хожи жомеъ масжиди & Siddiq Hoji masjidi С
Telegram kanalining logotibi siddiq_hoji_masjidi — Сиддиқ хожи жомеъ масжиди & Siddiq Hoji masjidi
Kanal manzili: @siddiq_hoji_masjidi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 420
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Musulmonlari idorasi
Andijon viloyati, Asaka tumanidagi
"Siddiq hoji" masjidi ning rasmiy telegram sahifasi.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-03-26 15:15:03
Masjid uchun Click orqali tolov amalga oshirish
@siddiq_hoji_masjidi
263 viewsAkromjon, edited  12:15
Ochish/sharhlash
2023-03-25 03:21:45
#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя

2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

@siddiq_hoji_masjidi
309 viewsAkromjon, 00:21
Ochish/sharhlash
2023-03-25 02:59:34
بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба
Ҳижрий 1444 йил Ромазон ойининг 3-куни.
Милодий 2023 йил 25-март.

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу
кунни бутун уммат учун,
жумладан, бизлар учун ҳам
хайрли, баракотли – муборак айла!..
@siddiq_hoji_masjidi
292 viewsAkromjon, 23:59
Ochish/sharhlash
2023-03-24 10:38:07 #Taroveh_Tasbehi
@ErkinQudratulloh

Таровеҳ намози витрдан ташқари йигирма ракат ҳисобланади. Унинг вақти хуфтон намозидан кейин кириб, то бомдод вақти киргунча давом этади. Витрдан олдин ҳам, кейин ҳам ўқиш дуруст бўлади. Лекин афзали таровеҳни витрдан олдин ўқишдир. Таровеҳ икки ракатдан ўқилади, ҳар тўрт ракат ўқилгач, бир оз истироҳат учун ўтириш маъқулдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишарди. Таровеҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровеҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбеҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди.

Би
знинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбеҳлар ўқиш одат бўлган.

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَنَامُ وَ لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ўқилиши:
«Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа янааму ва лаа ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ,  нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар».

Маънос
и: Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз. 

Яна бир бошқа тасбеҳ:

سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ * سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ *الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ
اَلْمَوْصُو
فِ بِالْغُفْرٰانِ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِ*هَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ* لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ

Ўқилиши: Субҳаанал ҳаннаанил маннаан, субҳаанал маликид даййян, ал маъруфи бил иҳсан вал мавсуфи бил ғуфрон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳро Рамазон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳрот таровиҳи ват тасаабиҳи ва хотмил Қуръан. Ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум минан нийрон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, нас- алукал жанната ва наъузу бика минан нар.

  Маън
оси: Ҳаннон ва Маннон бўлган, қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналг
а уланиш учун

@siddiq_hoji_masjidi
325 viewsAkromjon, 07:38
Ochish/sharhlash
2023-03-24 10:35:44
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб айтганлар: «Рўза (тутишлик) дўзах ўтидан асровчи воситадир! Бинобарин, рўза тутган киши ҳақорат сўзларини тилга олмасин, сўзлашганда бақирмасин, бировни масхара қилмасин! Агар бирор киши рўзадор билан уришса ёки уни ҳақорат қилса, рўзадор икки бор: «Мен рўзаман», десин! Аллоҳга қасамёд қилиб айтаманки, рўзадорнинг оғзидан келган бўй, Аллоҳ наздида мушк-анбар бўйидан ҳам хушбўйроқдир, чунки Аллоҳ таоло: «Рўзадор мени деб еб-ичмас ва мени деб рўза тутар, бинобарин унинг мукофотини ўзим бераман ва ҳар бир яхшилиги эвазига мендан ўн баробар мукофот олгусидир», - дейди».

Якинларизга хам улашинг https://@siddiq_hoji_masjidi



266 viewsAkromjon, 07:35
Ochish/sharhlash
2023-03-24 03:03:37
# НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.

Андижон вилояти Асака тумани
Мелодий 2023-йил 24-март
Хижрий 1444 йил 2-Рамазон ойи
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Бомдод 05:35;
Пешин 12:50;
Аср 16:50;
Шом 18:35;
Хуфтон 20:10;

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

@siddiq_hoji_masjidi
296 viewsAkromjon, 00:03
Ochish/sharhlash
2023-03-22 14:47:48 #Рўза_китоби
24) Рўзани бузувчи амаллар қайсилар?
Рўзани бузувчи амаллар икки турга бўлинади:
Биринчиси: Қазо ва каффоратни вожиб қилувчи амаллар.
Иккинчиси: фақат қазонинг ўзини вожиб қилувчи амаллар.

25) Каффорат нима?
Каффорат шариатда қайтарилган баъзи ишларни қилганда қўлланадиган жазо чораси.

26) Рўзанинг каффорати ва унинг ҳукми нима?
Рамазон рўзасини қасддан очиш билан, Рамазон ойининг ҳурматини бузганлиги учун каффорат вожиб бўлади. Аммо бир киши Рамазондан бошқа ойда рўзани қасддан очса, гарчи у очса, гарчи у Рамазоннинг қазоси бўлса ҳам унинг зиммасига фақатгина қазо вожиб бўлади. Каффорат вожиб бўлмайди. Қасддан рўзасини очган кишига куннинг қолган қисмида рўзани очишни мубоҳ (рухсат) қиладиган касаллик пайдо бўлса ёки аёл киши ҳайз ёки нифос кўриб қолса, қасддан очган рўзасининг каффорати соқит бўлади. Қасддан рўзасини очган киши куннинг қолган қисмида сафар қилса, қасддан очган рўзасини каффорати соқит бўлмайди.

27) Рамазон рўзасининг каффорати нима?
Каффорат: аввало, айблардан саломат бўлган қул озод қилиш. Уни топа олмаса, кетма-кет икки ой рўза тутиш. Унинг орасида икки ийд ва ташриқ кунлари бўлмаслик керак. Агар заифлиги ёки кексалиги ёки ожизлиги сабабли рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмишта мискинни таомлантиради. Яъни уларга икки маҳал қорин тўядиган таом беради ёки ҳар бир фақирга ярим соъ буғдой ёки унинг қийматини беради. Ярим соъ икки килограмга тўғри келади.

Агар каффоратни битта камбағалга берса, дуруст бўлади, лекин бир камбағалга ҳар куни бир кунлик таом миқдорида бериш шарт. Агар каффоратнинг барча қисмини бир фақирга бир дафъада берса, жоиз эмас.

28) Бир неча йиллик каффоратлари бўлган кишининг ҳукми нима?
Унга охирги (битта) каффорат кифоя қилади. Чунки у охирги каффорат охирги ва олдинги гуноҳларга каффорат бўлади. Аллоҳга истиғфор айтади.

29) Қазо ва каффоратни вожиб қилгувчи амаллар қуйидагилар:
Жинсий яқинлик қилиш. Бунда маний нозил бўлиш ёки бўлмаслигининг эътибори йўқ.
Қасддан озуқа ёки даво бўладиган нарсани еб-ичиш. Ейиладиган нарсани ютиш. Агар у озуқа бўладиган нарса ёки озуқа маъносидаги нарса бўлса ёки у билан қорин қонадиган (тутун ва дорига ўхшаш) нарсалар бўлса.

30) Каффоратни эмас, балки фақат қазони вожиб қиладиган амаллар қайсилар?
Инсон табиати тортмайдиган ва одатда инсон учун озуқа ҳисобланмайдиган нарсаларни ютмоқ. Агарчи хатодан бўлса ҳам. Мисол учун, гуруч, хом хамир, темир парчаси ва тошчани ютмоқ.

Музтар(ночор)ликдан ёки бировнинг мажбурлови билан ёки хато туфайли емоқ ва ичмоқ.

Музтар: дорига муҳтож бўлган бемордир. Мажбурлов: ўзидан кучли киши ейишга мажбурлаши ёки бир киши сув сепиб ичига сув кириши.

Хато қилувчи: рўзадорлиги ёдида бўла туриб, бир нарсани қасд қилмасдан ютган киши. Мисол учун, оғиз чайишда ичига сув ўтиб кетиши. Аёл киши таом татиб кўраётиб, ичига ўтиб кетиши.

Уйқудаги аёлни ватий қилиш. Аёл фаржининг ичига ёғ томизиши. Рўзадор сув билан ҳўлланган ёки ёғланган бармоғини орқа йўлга тиқиши. Истинжо қилганда орқа йўлнинг ичига сув кириши. Рўзадор аёл сув билан ҳўлланган ёки ёғланган бармоғини ички фаржига тиқиши. Шунингдек, рўзадор аёл олдига ёки орқасига тиббий шамча киргизса, рўзаси очилади ва қазо вожиб бўлади.

Рўзадор қўёш ботди деган гумон билан ёки ҳали саҳар вақтидан бор деган гумон билан еб-ичса, лекин қўёш ботмаганлиги ёки тонг отганлиги маълум бўлса. Рўзадор бир ишни қилиб, у иш рўзани бузувчи амал деб ўйлаб, кейин еб-ичса. Ваҳоланки, у иш рўзани бузувчи бўлмаса.

Куннинг ўртасида рўзадор аёлга ҳайз ёки нифос келса.

Ким рўзасини қасддан ёки хатодан бузса, Рамазон ойининг ҳурматини сақлаш учун куннинг қолган қисмида рўзани давом эттириб, кейин қазо тутмоқ лозим бўлади.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

Якинларизга хам улашинг
@siddiq_hoji_masjidi
335 viewsAkromjon, 11:47
Ochish/sharhlash
2023-03-22 14:46:15 ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида бундай деганлар:

"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).

“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривояти).

Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровеҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

Таровеҳ намозини ўқиш  таъкидланган суннатдир. Таровеҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.

Таровеҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.
  Таровеҳнинг ракатлари: Таровеҳ  йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбеҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбеҳни уч марта айтиш одат бўлган:
Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбеҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбеҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

Таровеҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

Таровеҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

Таровеҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровеҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.

Таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровеҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


Якинларизга хам улашинг
@siddiq_hoji_masjidi
312 viewsAkromjon, 11:46
Ochish/sharhlash
2023-03-19 19:06:20 # НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.

Андижон вилояти Асака тумани
Мелодий 2023-йил 19-март
Хижрий 1444 йил 27-Шаъбон ойи
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Бомдод 05:45;
Пешин 12:50;
Аср 16:50;
Шом 18:35;
Хуфтон 20:10;

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
@siddiq_hoji_masjidi
379 viewsAkromjon, 16:06
Ochish/sharhlash