Get Mystery Box with random crypto!

Замонамизнинг буюк муфассирларидан бири Мутаваллий Шаъровий ай | Сиддиқ хожи жомеъ масжиди & Siddiq Hoji masjidi

Замонамизнинг буюк муфассирларидан бири Мутаваллий Шаъровий айтади: "Баъзи одамлар нега Қуръонда ота-оналарга яхшилик қилиш борасида келган оятларда фақат онанинг бола учун чеккан заҳмат ва машаққатлари айтиладию, отанинг бола учун қилган хизмат ва меҳнатлари зикр этилмайди?" деб савол берадилар.
Бу сўзларига жавоб шуки, она бола учун заҳмат ва машаққатлар тортаётган (ҳомила ва эмизиш) вақтда боланинг ақли ҳали кирмаган бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло фарзанд ўзи кўрмаган ва англамаган нарсаларни унга билдиради ва эслатади. Бола отасининг ўзи учун қилаётган меҳнати (тарбия ва таълим, ҳунар ўргатиш) ва машаққатини ўзи куриб туради ва ақли билан ҳам англайди. Шунинг учун Ҳақ таоло отанинг меҳнат ва заҳматини эслаш ва англашни ўзига ҳавола қилади.
Машойихлардан яна бири "Она болани тўққиз ой қорнида кўтариб юрса, ота уни бир умр хаёли (мия) сида кўтариб юради" деган экан...
   Хусусий шифохонада ўтириб бир нарса ёдимга тушди (аниқроғи у ерда даволаниш нархи ҳақида ўйлаб туриб)
Дадам (Аллоҳ раҳматига олсин) ҳаётлик чоғида дадам ва онамни даволаш  учун Жиззахда бир табиба опани хусусий санаториясига олиб бордим. Қайтаётиб машинада дадам "Нархи қанча экан, фалонча бўлиб кетгандир" деб сўради. Мен жавоб бермай жилмайиб қўйдим. Жилмайганим сабаби уларнинг ўта соддадил экани, анчага туширдим боламни деб ўйлаётгани, фарзандини устида дунёча ҳаққи туриб сарфлаган озгина маблағ учун ташвиш тортаётгани эди. Бошқа тарафдан хаёлимда сиз учун қанча бўлса сарф этсам озу, тузалиб кетсангиз бўлди, деган сўзлар хаёлимда айланарди. Бугун ўша ишим учун афсусдаман. Биласизми, нега? Журъатим етмаганига (одоб шу деб ўйлаб балки). Шу сўзларни хаёлда эмас, тилимга чиқариб айтмаганимга, "Дадажон, бу нима бўпти, сиз учун бор-будимни беришга ҳам тайёрман" деб кўнглини кўтариб, хурсанд бўлган кўзларига боқа олмаганимга..(гарчи умрлари охирида хурсандман деган бўлсаларда) Бугун билсам ўша вақт мен учун буюк фурсат экан..
Бу ёғига кўп гапирмайман..
Бугун имкони борлар фурсатни бой берманглар..
Кўряпсиз бу дунёни қанчалик қийматга эгалигини..
@siddiq_hoji_masjidi