Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга қизиқтириш воситалари: | Сиддиқ хожи жомеъ масжиди & Siddiq Hoji masjidi

Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга қизиқтириш
воситалари:

Илгари Шом аҳлининг шундай одати бор эди: улар ёш
болаларига рўза тутишни ўргатар экан, уни «минора зинаси»
деб номлашар эди. Демак, ёш бола аввал бомдоддан
пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади.
Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғиз очгунича
рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни бу бола учун махсус
ифторлик дастурхони ёзилади. Дастурхонга турли-туман
таомлар, ичимликлар ва ҳар хил ширинликлар ҳамда мевачевалар қўйилади. Бола ўртада туради. Аҳли уни ўраб олиб,
мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга ҳамд айтишни ўргатадилар.
Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини
тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи азон
айтилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш
болаларнинг рўзага бўлган муҳаббатини оширишда омил
бўладиган энг муҳим воситалардан биридир.


Якинларизга хам улашинг
@siddiq_hoji_masjidi