Get Mystery Box with random crypto!

​​Алҳамдулиллаҳ, кимдан сӯрасангиз мусулмонман деб айтади. Лек | Shuni tushundimki...

​​Алҳамдулиллаҳ, кимдан сӯрасангиз мусулмонман деб айтади. Лекин мусулмон асли ким? Бу ҳақида Қуръони Каримда нима дейилган?

Мусулмонлар:
Ғазабини ютадиганлар (3:134)

Мусулмонлар:
Ер юзида тавозуъ ила юрадиганлар (25:63)

Мусулмонлар:
Закотни адо қиладиганлардир (23:4)

Мусулмонлар:
Намозларида хушуъ қиладиганлардир (23:2)

Мусулмонлар:
Енгилликда ҳам оғирликда ҳам инфоқ қиладиганлар (3:134)

Мусулмонлар:
Ота-онага «уфф» демайдилар (17:23)

Мусулмонлар:
Беҳуда нарсалардан юз ӯгирадилар (23:3)

Мусулмонлар:
Маломатчининг маломатидан қӯрқмайдилар (5:54)

Мусулмонлар:
Авратларини сақловчилар (23:5)

Мусулмонлар:
Жоҳиллар билан тортишмаслар (25:63)

Мусулмонлар:
Аҳдларига вафо қилувчилардир (2:177)

Мусулмонлар:
Аллоҳ зикр қилинса қалблари титрагувчилардир (22:2)

Энди айтинг-чи?! Шу сифатларни ӯқиб "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, МУСУЛМОНМАН" деб айта оласизми?