Get Mystery Box with random crypto!

#yurist_hazili Юридик университетда дарс ўтаётган профессор | Шунақа гаплар... | Shunaqa gaplar...

#yurist_hazili

Юридик университетда дарс ўтаётган профессор талабага савол берди:

– Мана, сиз кимнидир апелсин билан меҳмон қилмоқчисиз, унга қандай таклиф қиласиз?

– Мен унга “марҳамат, апелсиндан олинг” дейман, - деб жавоб берди талаба.

– Йўқ-йўқ! – кескинлашди профессор. – Юрист сифатида қилинг буни!

– Яхши, – жавоб қилди талаба. – Мен унга шундай дейман: “ушбуга мувофиқ мен Саидов Санжарбек Собиржонович сиз, яъни Рустамов Тохир Эркиновичга барча ҳуқуқлар, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида менга тегишли бўлган ва бундан кейин “апелсин” деб номланувчи мана бу мулкни унинг пўстлоғи, шарбати ва ички емиш қисми билан биргаликда уни сиқиш, кесиш, музлатиш ва бошқача қонунчилик билан таъқиқланмаган шаклларда истеъмол қилиш ҳуқуқи билан бирга, шунингдек истагингингиз бўлса менинг расмий розилигимсиз учинчи шахсларга бериш ҳамда уларни меҳмон қилиш шартлари асосида топшираман”.

Ухлатил Ғоний

Каналга ўтиш:


@Shunaqangi_gaplar

Joyla - бепул эълонлар платформаси