Get Mystery Box with random crypto!

Марказий Осиеда чегаралар бўлмаслиги керак Рим империяси қула | Шунақа гаплар... | Shunaqa gaplar...

Марказий Осиеда чегаралар бўлмаслиги керак

Рим империяси қулаганидан кейин бир ярим минг йил давомида диний, миллий, юз йиллик, муқаддас, жаҳон урушлари келтирган кулфатлардан кейин европаликлар келган хулоса шундай: Европада чегаралар бўлмаслиги керак.

Давлатлар, одамлар, маданиятлар, илм-фан, технологиялар ўртасига чегара қўйганлар фақат ютқазади. Буни ақли, заковат борки, ҳамма тушунади.

Йигирма биринчи асрда фақат қолоқлар, деградантлар, қабилалар, ўрта асрдан қолган динозаврлар урушади, чегара, ер, ҳудуд талашади.

Биз Марказий осиёликлар европаликлар сингари бир ярим минг йил кутишга ҳаққимиз йўқ. Урушга, низога, қон тўкишга ҳаққимиз йўқ. Биз савдо қилишимиз, бир биримизни бойитишимиз керак. Ҳуқуқларни кенгайтириш, эркинликларни кўпайтириш ҳақида ўйлашимиз зарур. Бунинг учун ўртамизда чегаралар бўлмаслиги даркор.

Отабек Бакиров

Каналга ўтиш:


@Shunaqangi_gaplar

Joyla - бепул эълонлар платформаси