Get Mystery Box with random crypto!

Деярли бир аср давомида буржуазия, чайқовчи сифатида таърифлан | Sherzod Shermatov

Деярли бир аср давомида буржуазия, чайқовчи сифатида таърифланиб, тадбиркорлик орқали бой бўлган инсонларга нисбатан тизимли равишда тазйиқ ўтказилиши сабабли, нафақат бундай қатлам чет элга кетиб ёки колонияларда қулоқ сифатида умрини ўтказишига сабаб бўлган, балки аксарият аҳоли орасида бу қатлам ҳақида жуда катта салбий фикр шаклланиб, ёшлар тадбиркор бўлишга қизиқмаслигига ва фақат ойлик маошга ишлайдиган бўлишига сабаб бўлган эди.

Айнан Янги Ўзбекистон даврида тадбиркорлар ўз фаолиятини қўрқмай бемалол амалга ошириб, бошқаларга намуна бўлишга ва ёшлар орасида тадбиркор бўлишга ҳавас уйғотишга муваффақ бўлишяпти (Албатта, ҳавас билан бирга хасад қилувчилар ҳам топилади).

Ўтган йили эса алоҳида қонун орқали 20 август "Тадбиркорлар куни" этиб белгиланди. Буни мамлакатимиз иқтисодиёти учун жуда катта аҳамияти бор. Мамлакат нафақат ер, капитал ва инсон ресурсларига эга бўлиши керак, балки улардан тўғри фойдаланиб, янги ишчи ўринлари яратадиган тадбиркорлар синфига эга бўлиши керак! Шундагина юртимиз ривожланади ва халқаро даражада рақобатбардош давлатга айланади! Ахборот технологиялари эса тадбиркорларимизга дунё бозорларига тезроқ чиқишга имкониятларни кенгайтиради.

Барча тадбиркорларни ушбу байрам билан табриклаймиз! Ишингизни баракасини берсин!