Get Mystery Box with random crypto!

Янги форматдаги очиқ учрашув соҳамиз вакилларига ҳақиқий мотив | Sherzod Shermatov

Янги форматдаги очиқ учрашув соҳамиз вакилларига ҳақиқий мотивация бериб соҳамиз ривожи учун ўзига хос янги босқични бошлаб берди

2017 йилда баъзилар қарши бўлиб хавотир олишига қарамай, Президентимиз АйТи соҳаси учун алоҳида солиқ режимини жорий этиш бўйича таклифларни қўллаб, тегишли Фармонни имзолаб берганларидан кейин бу соҳанинг ривожига мустаҳкам пойдевор яратилди. Натижада, ўша йили атиги 600 минг доллар АйТи экспорти бўлган бўлса, бу йил 100 млн доллардан ошиши кутилаяпти. АйТи парк резидентларидаги ишчилар ва рўйхатдан ўтган фрилансерлар сони анъанавий алоқа соҳасидаги (телеком, почта ва ҳ.к.) банд бўлганлар сонидан ортди.

Айнан АйТи соҳасига Давлатимиз Раҳбарининг алоҳида эътиборларини ўтган ҳафтадаги учрашув форматидан ҳам кўрса бўлади. Администрация биносида кимларгадир чора кўришга қаратилган селектор кўринишида эмас, балки айнан АйТичилар йиғиладиган масканда, уларга яқинроқ форматда, ортиқча дресс кодларсиз, муаммо ва ечим кўринишида ташкил этилиши барча соҳамиз вакиллари учун ҳақиқий мотивация бўлди.

Албатта, учрашув давомидаги қисқа вақтда ҳамма масалаларни муҳокама қилиб бўлмайди, шунга АйТи соҳасидаги экспорт ва ишчи ўринларни кўпайтиришга қаратилган яна қандайдир таклифлар бўлса, уларни изоҳларда қолдиришингиз мумкин, имкони борича ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларида инобатга оламиз.

Батафсил: https://www.facebook.com/watch/?v=597509288434560