Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд туризм марказида 5G тармоғини тест қилишни бошладик | Sherzod Shermatov

Самарқанд туризм марказида 5G тармоғини тест қилишни бошладик (тезлигини скринларда кўрса бўлади). Ушбу марказ нафақат халқаро тадбирлар ўтказиладиган ва туристлар яхши дам оладиган жой бўлмоқда, балки Ўзбекистонда биринчи маротаба барча мобиль алоқа операторлар ҳамкорликда антенна инфратузилмасини битта мачтада кўтариб, бинолар ичида ҳам Active DAS тизимини ҳамкорликда ишлатиб, юқори тезликдаги сифатли хизматлар кўрсатишларига имкон яратилмоқда.

Бу эса айнан хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича жорий йилда қабул қилинган ПҚ-104 Президент қарори билан мобиль алоқа операторлари учун яратилган қўшимча имкониятлар сабабли амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24-27 октябрь кунлари бу йилги АКТ ҳафталиги айнан шу Самарқанд туризм марказида ўтказилиши режалаштирилган, режангизга киритиб қўйинг.