Get Mystery Box with random crypto!

Coursera билан жаҳон бозорида талаб юқори бўлган АйТи соҳасида | Sherzod Shermatov

Coursera билан жаҳон бозорида талаб юқори бўлган АйТи соҳасидаги касбларга ўқитишни йўлга қўйишга келишдик


Uzbekcoders.uz платформасида БАА билан ҳамкорликда амалга оширилган "Бир миллион дастурчи" қўшма лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида энди ҳақиқий мутахассис бўлиб ўқишни давом эттирмоқчи бўлганларга Coursera билан халқаро даражада ўқитиб сертификациялаш имкониятларини кенгайтириш бўйича лойиҳани амалга оширишни келишдик.

Ушбу курсларни битирган ва сертификатни қўлга киритган ёшларимизнинг АйТи компанияларида юқори даромадли ишларга қабул қилинишларига ёки фриланс орқали буюртмалар олишларига кенгроқ йўл очилади.

АйТи соҳасидаги мутахассисларга дунёда талаб ортиб бормоқда, шунинг учун бу соҳада ёшларимиз қунт билан ўқиб, яхши мутахассис бўлишса, улар бемалол ўз юртида яшаб, иқтисодий ривожланган давлатларга хизматларини экспорт қилиб, юқори даромад топа олади, кейинчалик эса ўз стартапини ривожлантириши ҳам мумкин бўлади.