Get Mystery Box with random crypto!

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бў | Sherzod Shermatov

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Президентимиз топшириқларига кўра халқаро тажрибани ўрганиш асосида айти компаниялари учун алоҳида солиқ муҳити яратилганидан бери айти хизматлари экспорти 50 баробардан ортиқ ортди, экспорт бўйича ишлайдиган ходимлар сони 9 карра ортди. Яъни, улар ўз оиласи билан ўз юртларида яшаб ахборот технологиялари орқали чет элга хизмат кўрсатиб яхши даромад олмоқдалар.

Асосийси айти компаниялар ушбу яратилган имкониятларга ишонч билдирмоқдалар ва айти парк резидентлари сони ортиб бормоқда. Президентимизнинг айти парк мажмуасига ушбу ташрифлари айти компанияларнинг ишончини янада ортишига ёрдам бериши аниқ. Энди навбатдаги вазифа кўпроқ ёшларимизни айти соҳасида ҳамда чет тиллари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга ундаш. Шундагина биз келгусида ахборот технологияларидан фойдаланиб хизматлар экспортини янада юқори даражага ошириш имкониятига эга бўламиз. https://bit.ly/33bUlRF