Get Mystery Box with random crypto!

Навоий вилояти мактаб битирувчиларининг ОТМга кириши бўйича ҳу | Sherzod Shermatov

Навоий вилояти мактаб битирувчиларининг ОТМга кириши бўйича ҳудудлар ичида ўтган йили ҳам, бу йил ҳам биринчи ўринда эканлиги, айниқса, Навоий шаҳри жуда яхши кўрсаткичларга эга эканлиги кўпчиликка маълум.

Ушбу юқори кўрсаткичли мактабларнинг ёш директор ўринбосарларидан 3 нафари Самарқанд вилоятининг умуман натижа кўрсатмаган мактабларига директор бўлиб боргани Навоий шаҳрининг ижобий тажрибасини бошқа ҳудудларга ҳам ёйишга катта ҳисса қўшади деб умид қиламиз. Улар қисқа вақт ичида келган мактабларига бошқа ҳудудлардан юқори малакали ўқитувчиларни ҳам жалб қилишга улгуришибди.

Ҳозирда таълим сифати паст ва олис ҳудудлардаги мактабларга директор бўлиб ишга келувчилар учун ҳам ўқитувчилардан кам бўлмаган ҳолда устамалар тайинлаш имконияти яратилган. Марҳамат, яхши натижа кўрсатган мактаблардаги қизиқувчилар бошқа ҳудудлардаги вакант директорлар лавозимларига онлайн ҳужжат топширишлари мумкин: vacancy.argos.uz